UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  1 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  2 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  0 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  8 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2

Олег Зотеев: "Локомотив" бу ёшларининг нималарга қодирлигини очиб бериши керак" Янгиликлар

Олег Зотеев: "Локомотив" бу ёшларининг нималарга қодирлигини очиб бериши керак"

2023 йилги мавсум арафасида "Локомотив"га қайтган Олег Зотеев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив"га қайтганимдан хурсандман. Клуб янги лойиҳа тузмоқчи. Барча билиб турганидек, жамоада ёш футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Балки "Локомотив"нинг Про лигага тушгани ҳам яхши бўлгандир. Чунки уларни ўстириш, ривожлантириш учун ушбу лига жуда мос. Бу йил Про лигани ютиб, кейинги йилга бошқа вазифаларни белгилаб олиш керак. 

Буни бир қадам ортга, икки қадам олдинга деса ҳам бўлади. Аммо бу борада олдиндан гапириш жуда қийин. Йилнинг биринчи ярмидан кейин хулоса чиқариш ҳам мумкин. 



- "Локомотив"дан кетганингиздаги ва ҳозирги таркибни солиштирадиган бўлсак, фарқ жуда катта. Таркибнинг ёшариши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўшанда "Локомотив"да дейлик 20 футболчи бўлса, шулардан 18 нафари термага номзод футболчилар эди. Ҳозирги пайтда эса таркибда икки-уч нафар ёши катта футболчи бор. Қолган барча футболчилар эса ёшлар, тажрибаси, ўйин амалиёти кам, катта ўйинларни кўришмаган. Масалан, агарда жамоа Суперлигада қолганида бу ёшларга имконият камроқ бериларди. Про лига орқали "Локомотив" бу ёшларининг нималарга қодирлигини очиб бера олиши керак. Про лигада босим унчалик катта эмас, бемалол ўйнаса бўлади. Албатта, барчаси уларнинг ўзларига боғлиқ. Биз ёрдамни аямаймиз, доим қўллаб-қувватлаймиз. Агарда футболчилар ўз маҳоратини кўрсата олса, кейинги йил балки Суперлигада ҳам асосий таркибда кўпроқ ўйинга тушиши мумкин. Агарда Про лигада босим ҳис қилса, ўйинини кўрсата олмаса, ўша футболчилар таркибда қолмайди. 



- Анталия йиғинидан кўнглингиз тўляптими?

- Жуда яхши йиғин бўляпти. Кўп йиллардан буён бундай йиғинларда қатнашаман. Ҳатто Суперлиганинг бир қанча клубларида ҳам бундай йиғин бўлмаса керак. Яшаш шароитлари, машғулот учун майдонлар ажойиб. Ушбу йиғиндан кейин Тошкентга қайтамиз ва унда яна иккита босқич бўлади. Март бошида футболчиларнинг ҳолати ва ўйинларига қараб йиғинлар қандай ўтганини кўрсак бўлади. Аммо айта оламан, йиғинлар жуда зўр ўтмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика