UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  8 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Олег Тюлькин: "Динамо" 6та вазиятдан фойдалана олмади, "Локо" эса иккита вазиятдан фойдаланди" Янгиликлар

Олег Тюлькин: "Динамо" 6та вазиятдан фойдалана олмади, "Локо" эса иккита вазиятдан фойдаланди"

«Локомотив» - «Динамо» (2:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Очиғи, бугун нима бўлганлигини йигитлар ҳам тушунмай қолишди. Амалдаги чемпион саналмиш «Локомотив» билан ўйин қийин ўтишини билардик, шунга қарамай, фақат ғалабани кўзлагандик. Учрашувдаги натижа ўйинга мос бўлмади. Дастлабки 15 дақиқанинг ўзида учта яққол голли вазиятдан фойдалана билмадик. Умуман олганда, «Динамо» 6 та яққол голли вазиятдан фойдалана олмади, «Локомотив» эса иккита голли вазият яратиб, иккита гол урди. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ҳаракат қилди. Фаолиятимда бунақа омадсизликни кўрмагандим. Биргина Абдумалик Абдуллаевнинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, аммо бугун на Абдумаликнинг, на «Динамо»нинг куни эмас экан. Омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Акс ҳолда бугун камида учта гол уришимиз керак эди. Мағлубиятга қарамай, футболчиларимиз ўйинидан қониқдик. Йигитлар майдонда борларини беришди. Қолаверса, Самарқанддан келган мухлисларимиз ҳам бизни тинмай қўллаб-қувватлашди. Биринчи давранинг сўнгги ўйинида «Машъал»га қарши тўп сурамиз. Энди ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз шарт.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика