UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  1 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  15 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2

Олег Толмасов: "Турон" – "Қизилқум" учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди" Янгиликлар

Олег Толмасов: "Турон" – "Қизилқум" учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳимоячиси Олег Толмасов "Пахтакор"га қарши ўйинда кечган ноҳақликлар, "Турон" билан бўлиб ўтган қизиқарли ўйин ва шунга ўхшаш қизиқарли воқеалар хақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Олег, ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

– Аввало, барчангизни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб қоламан. Мен ҳозир уйда оилам билан дам оляпман. Шиддатли, кўплаб курашларга бой ўтган мавсумни ҳам якунлаб олдик. Шундай экан, айни пайтда ҳордиқ чиқармоқдаман.

– Ўзбек футболи хақида нималарни айтоласиз?

– Бу ерда менинг бир дўстим – Руслан бор эди. У бу ерда футбол ёмон савияда эмаслигини айтди. Ўзим ҳам келгач, бу рост эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ростини айтсам, буни кутмагандим.

- Олег Толмасовни кейинги мавсумда ҳам "Қизилқум" жамоасида кўрамизми?

– Бу масалада жамоа раҳбарияти қарор чиқаради, ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас. Гаплашамиз, муҳокама қиламиз ва ушбу масалани ҳал қиламиз.

– Жамоангиз "Пахтакор"га қарши кечган учрашувда уларга нисбатан яхшироқ ўйин ўтказган эди. Буни ўша учрашувдан кейинги матбуот анжуманида билдирилган фикрлар ҳам тасдиқлайди...

– Тўғри, ўша ўйинда иккита пенальти йўқ эди, буни ҳамма кўрди. Улар пенальтдан ташқари ҳеч нарса ярата олишмаганди. Биз шунчаки ўз вазиятларимизни голга айлантира олмадик.

– "Қизилқум"нинг бошқа жамоалардан устун томонлари нимада?

– Тажриба, ҳар бир футболчининг маҳоратидан қатъий назар сўнгги дақиқагача ўйнай олиш характери деб биламан. 

– Сиз учун энг эсда қоларли ўйин?

– Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" (0:1) учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди. Сўнгги дақиқаларда рақиб жамоани сиқувга олганимиз, тўхтамасдан қилинган позицион ҳужумлар, тўғрисини айтганда, ҳис-туйғулар тўлиб тошганди.

– Сиз ўзбек футболи ҳақидаги янгиликларни асосан, қайси нашрларда ўқийсиз?

Қизиқ савол. Мен ўзбек тилини тушунмайман, бироқ баъзида championat.asia ва pfl.uz сайтларини ўқиб бораман. Сабаби ушбу сайтларда бошқа тилда ҳам хабарлар чиқар экан.

Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика