

"Биз АПЛ ва бошқа мусобақаларнинг ғолиблиги учун курашадиган жамоа яратишни хоҳлаяпмиз ва шу сабабдан энг яхши ўйинчиларимизни сақлаб қолмоқчимиз.
Бруну яхши ўйинчилар билан бирга ўйнаши мумкин ва у ҳамма нарсани билади. У учталик ярим ҳимояда, "тўққизлик" ва "ромб"да ҳам ўйнаши мумкин. Биз унга ўзининг энг яхши позициясини топиб олиши учун вақт берамиз.
У - гол урадиган ва пас берадиган ярим ҳимоячи, бироз Пол Скоулзга ҳам ўхшаб кетади. Уларнинг ўхшашлиги - ўйинларининг қайноқлигида, иштиёқида ва ютқазишни ёмон кўришидадир. Рақамлари ҳам шундай", - дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ доирасидаги "Манчестер Юнайтед" ва "Вулверхэмптон" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.



