Olamsport.com: Риога йўлланмаларимиз сони 67 тага етди!

Aziz Tukhtamuradov
22 апр 2016, 14:21
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Сердюкова Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмалари ўйналаётган мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, Рио-2016 ўйинларига лицензияни қўлга киритди.

Дунёнинг кўплаб етакчи бадиий гимнастикачилари иштирокида ўтаётган ушбу нуфузли мусобақанинг шахсий ҳисобдаги баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган истеъдодли спортчимиз кучли бешликдан ўрин эгаллади ва тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Спортчининг аввалги мусобақалардаги иштироки, яна бугун қайси спортчиларимизда Рио йўлланмасини қўлга киритиш учун имконият бор? Буларнинг барчаси ҳақида olamsport.com сайтидаги хабарда батафсил танишишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olamsport.com