UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Olamsport.com: Паккьяо: “Мейвезерга биринчи мағлубиятини тақдим этаман” ва куннинг бошқа хабарлари Янгиликлар

Olamsport.com: Паккьяо: “Мейвезерга биринчи мағлубиятини тақдим этаман” ва куннинг бошқа хабарлари

Сайтимиз ҳамкори ҳисобланган Olamsport.com сайтида чиққан энг сара хабарлар билан танишинг.

Кличко–Женнингс — 2012 йилдан кейинги энг рейтинги юқори жанг

Якшанба куни тонгда профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Super), WBO ва IBF йўналишларида жаҳон чемпиони украиналик 39 ёшли Владимир Кличко америкалик Брайант Женнингсга қарши кечган жангда ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарларини очколар ҳисоби бўйича ҳимоя қилган эди. Батафсил



Уч нафар теннисчимиз Чимкент турнирининг 2 даврасида

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Shymkent Open турнири давом этмоқда. Унда бир гуруҳ истеъдодли теннисчиларимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. Батафсил


ЖЧ-2016 тимсоли Байкал бўриси бўлади

2016 йили Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида бўлиб ўтадиган хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг тимсоли расман таништирилди. Батафсил


Актёр Жейми Фокс Мейвезер – Пакьяо жанги олдидан мадҳия куйлайди


Голливудлик таниқли актёр Жейми Фокс 2 май куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган Флойд Мэйвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги “аср жанги” олдидан АҚШ давлат мадҳиясини куйлайдиган бўлди. Батафсил


Стив Керрга журналистлар мукофот топширишди

Миллий Баскетбол ассоциациясининг “Голден Стэйт” клуби бош мураббийи Стив Керр Руди Томьянович номидаги махсус соврин соҳибига айланди. Ушбу мукофот ҳар йили журналистлар томонидан ўзи ҳар томонлама намоён этган, биринчи галда матбуот билан яхши муносабатда бўлган мураббийга топшириб келинади. Батафсил



Уимблдон турнири мукофот жамғармаси 7 фоизга оширилди

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” теннис мусобақаси ташкилотчилари жорий 2015 йилда турнирнинг мукофот жамғармаси 7 фоизга оширилганини маълум қилишди. Энди йилнинг 4та нуфузли мусобақасидан бирининг соврин жамғармаси 26,75 миллион фунт стерлингдан иборат бўлади. Батафсил


“Уильямс” ходимларига мукофот учун 3 миллион евро тўлаган

“Формула-1” пойгаларида иштирок этувчи “Уильямс” жамоаси ўтган мавсум охирида ходимларига мукофот тариқасида 3 миллион евро тўлаган. Бир неча кун аввал ўтган йилги зарар миқдори 50 миллион евро бўлгани эълон қилинган, лекин бу жамоа ҳолатига таъсир кўрсатмаслиги айтиб ўтилганди. Батафсил

“Бавария” Adidas компаниясидан 10 йил учун 645 млн. олади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур Adidas компанияси билан янги 10 йиллик шартнома имзолади. Келишувга кўра, компания Германияга грандига 10 йил давомида 645 миллион фунт стерлинг маблағни босқичма-босқич ўтказиб беради. Батафсил


Паккьяо: “Мейвезерга биринчи мағлубиятини тақдим этаман”

2 май куни ўтказиладиган “аср жанги”да иштирок этиш учун Лас-Вегас шаҳрига етиб келган Флойд Мейвезер (47-0, 26 КО) ва Мэнни Паккьяо (57-5-2, 38 KO) машғулотларни деярли якунлашди.  Батафсил


Сабина Шарипова Наннингда чорак финалга чиқди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги турнирда чорак финал иштирокчилари маълум бўлмоқда. Ушбу мусобақада истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Батафсил

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика