UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

ОКМК янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: мураббийлар штабидаги ўзгаришлар, янги легионерлар ва ёшартирилган таркиб Янгиликлар

ОКМК янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: мураббийлар штабидаги ўзгаришлар, янги легионерлар ва ёшартирилган таркиб

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Олмалиқнинг ОКМК жамоасига етиб келди

Таркиб ва трансферлар

Трансферлар ойнасида ОКМК жамоасини бир нечта асосий футболчилар тарк этишди ва қишки танаффус доирасида жамоанинг таркиби анча сезиларли тарзда ўзгарди. Асосий таркибдан жой оладиган футболчиларнинг аксарият қисми жамоани тарк этди улар: Ботирали Эргашев, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Сиаваш Ҳақназарий, Муҳаммаданас Ҳасанов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Мартин Боаке. Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов ва Муҳаммаданас Ҳасановлар "Локомотив"га ўтишди. Дарвозабон Ботирали Эргашев эса янги мавсумда "Нефтчи" дарвозасини қўриқлайдиган бўлди. Виталий Денисов эса "Бухоро" ва Миржаҳон Мираҳмадов "Бунёдкор"га йўл олишди. Эронлик Сиаваш Ҳақназарий эса "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Ҳужумчи Мартин Боакье Хитой чемпионатига, аниқроғи "Циндао" клубига ўтди.

  • Жамоани тарк этган футболчилар:
  1. Ботирали Эргашев(Нефтчи)
  2. Анзур Исмоилов(Локомотив) 
  3. Виталий Денисов(Бухоро)
  4. Санжар Турсунов(Локомотив)
  5. Сиаваш Ҳақназарий(Навбаҳор)
  6. Муҳаммаданас Ҳасанов(Локомотив)
  7. Миржаҳон Мираҳмадов(Бунёдкор)
  8. Мартин Боакье(Циндао)

Жамоани тарк этган футболчиларнинг ўрни бўш қолмади ва ОКМК жамоаси бир талай трансферларни эълон қилди. Майдон марказини кучайтириш мақсадида грузиялик футболчи Гиорги Папава билан шартнома имзоланди, ўтган мавсумда деярли футбол ўйнамаган Гиорги бир мавсумлик танаффусдан сўнг яна олмалиқликлар сафига қайтди. Ўтган мавсум "Қизилқум" дарвозасини қўриқлаган Жавоҳир Илёсов янги мавсум Ботирали Эргашев ўрнини босишга ҳаракат қилади. "Бунёдкор"нинг ёш сардори Авазбек Ўлмасалиев ҳам ОКМК сафига қўшилди. Шунингдек, ОКМК жамоаси икки нафар легионер футболчиларнинг трансферларини эълон қилди. Сербиялик ҳужумчи Милян Шкрбич ОКМК жамоаси билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Шкрбич фаолияти давомида Сербия, Словения, Туркия ва Босния ва Герцеговина клублари тўп тепган. Қишки трансферлар ойнасида ОКМК жамоаси сафига қўшилган яна бир легионер футболчи - Ариҳиро Сентоку. Япониялик футболчи жамоанинг Антальядаги йиғини доирасида кўрикда бўлди ва якунда олмалиқликлар билан шартнома имзолади. Шунингдек, ўтган мавсумда Суперлига жамоаларида тўп тепган тажрибали ва ёш истеъдод эгалари: Муроджон Тошматов, Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Али Абдураҳмонов, Азизбек Холмуродов, Асадбек Раҳимжонов, Азизбек Баҳромов, Саидафзалхон Аҳроров ва Аброрбек Саримсоқов ҳамда Фаррухжон Қодировлар ОКМК футболчиларига айланишди.

  • Жамоа сафига қўшилган футболчилар: Гиорги Папава, Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов, Азиз Баҳромов, Асадбек Раҳимжонов, Муроджон Тошматов, Милян Шкрбич, Саидафзал Ахроров, Ариҳиро Сентоку, Фарруҳ Қодиров, Аброр Саримсоқов

Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари

ОКМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида икки маротаба ҳориж йиғинида бўлди. Дастлабки йиғин Дубай шаҳрида ўтказилган бўлса, кейинчалик жамоа Анталияда йиғилди. Жамоа бу вақт давомида 8та назорат учрашувида иштирок этди:

ОКМК - "Банияс"(БАА) - 1:3

ОКМК - "Чонбук Моторс"(Жанубий Корея) - 0:1

ОКМК - "Ҳатта"(БАА) - 1:1

ОКМК - "Верес"(Украина) - 1:2

ОКМК - "Вальмерия"(Латвия) - 1:1

ОКМК - "ЛЗН Черкасси"(Украина) - 2:0

ОКМК - "Петрокуб"(Молдова) - 1:2

ОКМК - "Аҳал"(Туркманистон) - 3:0

ОКМК мавсумолди ўйинлар доирасида иккита ғалаба, тўрт мағлубият ва иккита дуранг қайд этди.

Мураббийлар штабидаги ўзгариш

ОКМК мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар рўй берди. ОКМК жамоасида бир неча йил давомида ишлаган дарвозабонлар бош мураббийи Павел Бугало "Пахтакор" жамоасида кўчиб ўтди. Бугалонинг ўрнига эса Мурод Зуҳуров дарвозабонлар бош мураббийи сифатида ишлайдиган бўлди. Шунингдек, мутахассис Даврон Файзиев ҳам ОКМК жамоаси мураббийлар штабига қўшилди. Файзиев ОКМКда мураббий сифатида фаолият юритади. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сербиялик Александр Стоймирович ҳам жамоани тарк этди, аммо Стоймировичнинг мавсум якунига қўра жамоани тарк этиши ўтган мавсумдаёқ аниқ бўлганди. Сербиялик мутахассис "Локомотив"да фаолиятини давом эттиради ва "темирйўлчилар"нинг "де-факто" бош мураббийи сифатида ишлайди.

Жамоа қайси бренд либосларидан фойдаланади?

ОКМК жамоаси янги мавсум олдидан экипировка масаласи бўйича ўз ҳамкорини ўзгартирди. Олмалиқнинг ОКМК футбол клуби 2024-йилги мавсумда 7SABER бренди томонидан ишлаб чиқарилувчи либослардан фойдаланади.

Дастлабки рақиб

Миржалол Қосимов шогирдлари Суперлига-2024 мавсумини "Андижон" жамоасига қарши учрашув билан бошлайди. Учрашув бугун соат 15:00 да старт олади. 

Суперлига-2024, 1-тур

ОКМК - "АНДИЖОН"

3 март, 15:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расулжон Фозилов

Тўртинчи ҳакам: Умиджон Раҳимжонов

ВАР: Рустам Лутфуллин

АВАР: Розиябону Юсупова

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика