ОК-2019. Австралия - Ўзбекистон. Ким қайси либосда ўйнаши маълум ФОТО

Tolibjon Qosimov
20 янв 2019, 15:46
Эртага, 21 январь куни Осиё кубоги-2019 нимчорак финали доирасида Ўзбекистон МТЖ Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Мазкур беллашув Ал Айндаги "Ҳалифа Бин Зайед" стадионида бўлиб ўтади.

ЎФА матбуот хизмати терма жамоалар эртанги учрашувни қандай либосларда ўтказишларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон оқ, Австралия эса сариқ рангли формада майдонга тушади. Бу ҳар икки жамоанинг асосий либоси ҳисобланади.



Эслатиб ўтамиз, Австралия - Ўзбекистон учрашуви 21 январь куни Ал Айндаги "Ҳалифа Бин Зайед" стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 19:00)да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати