UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  0 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  12 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  11 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин... Янгиликлар

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин...

“Пахтакор”нинг олий лигада кетма-кет учта ўйини қолдирилгани айрим ўқувчиларимизнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этаётган терма жамоамиз сафига “Пахтакор”дан етти нафар футболчи (Никита Рибкин, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Владимир Козак) чақирилгани боис “Пахтакор” бу орада  ички чемпионатдаги ўз ўйинларини бошқа муддатга қолдиришга ҳақли. Қолаверса, бу нарсан 2014 йилги олий ва биринчи лига мусобақалари учун чиқарилган Регламентда ҳам кўрсатиб ўтилган.

Яъни, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига беш ва ундан ортиқ ўйинчи бирор клубдан таклиф этилса, ўша клубнинг ўз ўйинларини қолдиришга ҳаққи бор, деб ёзиб қўйилган Регламентнинг 4,24-бандида. Бу томонлама “Пахтакор”га ҳам, ПФЛга ҳам эътироз билдира олмайсиз, чунки жамоа ўзининг етти нафар футболчисини Осиё ўйинларига юборган. Лекин “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни қачон ўтказади-ю, 12 ноябргача ҳаммасига улгурадими, масаланинг асл моҳияти шу ерда.

Энди олий лига тақвимига эътибор қаратамиз. Тақвимга кўра, 21-тур баҳслари 25-26 сентябрга, 22-тур учрашувлари эса 1-2 октябрга қўйилган. Шундан сўнг олий лигада 17 октябргача танаффус юзага келади. Ундан кейинги ўйинлар яна тиғиз вақтда давом эттирилади, бундан ташқари, охирги иккита турнинг барча жойда бир хил вақтда (катта эҳтимол билан соат 14:00да) бошланишини инобатга олсак, “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни 17 октябргача ўтказиб олиши мумкин. Шунингдек, 21 октябрь ҳам захира куни сифатида тақвимга киритилган ва бунда ҳам битта ўйинни ўтказиб юборса бўлади.

Агар терма жамоамиз Осиё ўйинларининг финалига қадар етиб боради деб ўйласак, унда 1 октябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Навбаҳор” - “Пахтакор” баҳси ҳам бошқа муддатга қолдирилади. Шундай бўладиган бўлса, унда “Пахтакор”нинг олий лигада қолдирилган учрашувлари сони тўрттага етади.

Айтиб ўтганимиздек 3 октябрдан бошлаб 17 октябргача ички чемпионатда икки ҳафталик танаффус юзага келади. Негаки бу орада миллий терма жамоамиз сафарда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади (6 октябрь Қатар, 10 октябрь Баҳрайн ва 14 октябрь БАА). Бу ўйинларда миллий терма жамоамизнинг ўзаги иштирок этишини ҳисобга олсак, Миржалол Қосимов асосий урғуни легионерларга қаратади ва “Пахтакор”дан учтадан кўп футболчи чақирилмаса керак.

Шундай бўлган тақдирда “Пахтакор” қолдирилган тўртта учрашувдан учтасини 3-17 октябрь оралиғида ўтказиб олиши керак бўлади. Икки ҳафта ичида бемалол учта ўйинда майдонга тушиш мумкин, марказий учрашув ҳисобланган “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси эса 21 октябрда ўтказилиши мумкин. Бизга маълум бўлишича, жорий мавсум 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” - “Бунёдкор” баҳси (Ўзбекистон Кубоги финали) билан якунига етади ва Миржалол Қосимовнинг Терма жамоалар марказига топширган иш режасига кўра, 12 ноябрдан кейин ҳеч қандай расмий ўйин ўтказилмаслиги лозим. Чунки бироз муддат танаффусдан сўнг миллий терма жамоа аъзолари Осиё Кубогига ҳал қилувчи тайёргарликни бошлайди.

Шундай қилиб “Пахтакор”нинг учта ўйини қолдирилганидан кўп ҳам ваҳима ясаш керак эмас. Негаки юқорида айтиб ўтганимиздек, октябрнинг биринчи ярмида икки ҳафталик танаффус юзага келади ва жамоа шу оралиқда ўз ўйинларини ўтказиб олиши мумкин. Чемпионатнинг қолган ўйинлари эса қарабсизки тақвим бўйича бир текисда давом этаверади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика