ОФК U23. Японияга қўшилиб КХДР чорак финалга чиқди

Narzulla Saydullayev
19 янв 2016, 20:46
U23 Осиё чемпионатининг 3-тур ўйинлари давом этмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган Япония - Саудия Арабистони учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилди. Японлар ўтган турдаёқ гуруҳда биринчи ўринни нақд қилиб қўйишганди. КХДР ва Таиланд ўртасида баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги турдан кейин Японияда 9, қолган учта жамоада 2тадан очко бўлди. Ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатига кўра КХДР чорак финалга йўлланма олди.

Саудия Арабистони - Япония 1:2

Голлар: Абдуллоҳ Маду 57 пенальти - Рёта Охшима 31, Йосуку Идегучи 53


КХДР - Таиланд 2:2

Голлар: Ким Йонг Ил 17, Юн Ил Гванг 45 - Нарубадин Веераватнодом 30, Чанатип Сонгкрасин 78


Чорак финалда Япония Эрон, КХДР эса Қатарга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›