UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  5 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  2 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  8 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

ОФК U23. Фотомақола. Ўзбекистон ОТЖ Ироққа қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди Янгиликлар

ОФК U23. Фотомақола. Ўзбекистон ОТЖ Ироққа қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда давом этаётган U23 Осиё чемпионатининг биринчи турида Жанубий Кореяга имкониятни бой берди.

Иккинчи турда олимпиячиларимиз Ироққа қарши майдонга тушишади. Самвел Бабаян шогирдлари иккинчи тур ўйинидан олдинги сўнгги машғулотни 15 январь куни ўтказишди.

Машғулотда Анвар Рашидов дарвозабонлар билан одатдагидек алоҳида шуғулланган бўлса, қолган футболчилар Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар кўрсатмалари асосида тўп билан муомала қилиш ва дарвоза томон аниқ зарба бериш машқларига кўпроқ эътибор қаратишди. Машғулот сўнггида футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро беллашишди.

Игорь Сергеевга сардорлик боғичи ярашишини Жанубий Корея билан ўйинда кўрдик, Ироққа қарши эса голни нишонлаш услуби ўзига қанчалик ярашишини кўришни истаймиз. Игорь Ироқ дарвозасига урган голларингни ҳар хил услубда нишонла, ҳар бир гол нишонлашинг CA фотогалереясидан жой олади.

Жамшид сендан заргарона пасларни кутиб қоламиз. Сен бунга қодирсан, биз сенга ишонамиз.

Жалолиддин сен Неймарга ҳавас қиласан, ўша Неймар "замах"да ҳимоячиларни "ўлдириб кетади". Сен ҳам буни қойиллатасан, жуда бўлмаса пенальти ишла, уёғини Игорь амаллайди. ))

С.Бабаян: Скрипкачи мусиқа чалаётганда уни ичига кириб кетади. Сизлар ҳам ўйин пайти ҳамма нарсани унутиб унинг ичига кириб кетишингиз керак. Тўп сизга сўзсиз бўйсуниши учун уни скрипкачи мисоли бошқаришингиз лозим.

Равшан Самвелни скрипка чалишини қара, одатда у машғулотда ҳуштак чаларди, бугун эса...

Самвел акааа сиз чалин, ман рақсга тушиб бераман...

Ж.Илёсов: Акромни ўйнашини қарелааа...

А.Рашидов: Жавоҳир тўпга қара ундан кўра, ҳозир дарвозага кириб кетади.

А.Рашидов: Ироқ дарвозасига ким учта гол урса мана шу тўплардан бирини бераман.

Отабек Шукуров бугунги ўйинда узоқ масофадан кўпроқ зарбалар беришга ҳаракат қилишини айтиб ўтди. Отабек агар Ироқ дарвозасини ишғол қилсанг фотомақоланинг бош расмида сен бўласан!


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика