UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8

ОФК сўровномасида вьетнамлик футболчи Александр Гейнрихни ортда қолдириб ярим финалга йўл олди Янгиликлар

ОФК сўровномасида вьетнамлик футболчи Александр Гейнрихни ортда қолдириб ярим финалга йўл олди

ОФК сайтида Осиё Кубокларида урилган "Энг чиройли гол" аниқланаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзига хос мусобақанинг чорак финалига қадар етиб келган ҳамюртимиз Александр Гейнрих "ўз юришини" тўхтатди. Маълумки, Гейнрихнинг Осиё Кубоги-2011да Жанубий Корея дарвозасига киритган голи энг яхшилар қаторида эди. 

Гейнрих чорак финалда вьетнамлик футболчи Ли Конг Винх билан баҳс олиб борди. 116,667 нафар мухлис иштирок этган сўровномада вьетнамлик футболчи катта фарқ билан кейинги босқичга йўл олди. Унга сўровномада қатнашганларнинг 96 фоизи овоз берган. Ҳамюртимиз эса атиги 4 фоиз овоз тўплади. 

Лекин бундан хафа бўлиш керак эмас, чунки ОФК ўтказадиган сўровномаларда Вьетнам ва Эрон олдига тушадигани йўқ. Бу икки мамлакат ўқувчилари бундай сўровларда жуда фаол иштирок этишади. 

Энди ярим финалда қаранг кимлар беллашади: ҳиндистонлик Сунил Четри билан ливанлик Аббос Чаҳрур ва индонезиялик Видодо Путра билан вьетнамлик Ле Конг Винх. 

Осиё Кубокларида шу пайтгача жуда чиройли голлар урилган. Эрон, Япония, Саудия Арабистони, Австралия ҳам бир қанча бир-биридан ажойиб голларни киритган. Лекин на илож ОФК сўровномасида "Энг чиройли гол муаллифи" деб бу мусобақада ҳали тарих ёзмаган жамоа аъзоси топилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика