UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Расман: "Монако" яна бир трансферни эълон қилди  0 10:24Футзал. АГМК жамоаси аъзоларига планшет ва пул мукофоти берилди  1 10:11"Юнайтед" Де Хеанинг ўйинларидан мамнун эмас. Унинг ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйилган  1 09:55"Ливерпуль" ўз тарихида илк марта АПЛда қаторасига 12 учрашувда ғолиб чиқди   3 09:45Месси "Бетис"га қарши учрашвда ҳам майдонга тушмайди   5 09:19Зидан: "Хамес "Реал"да қолса, мен ўзимни бахтиёр ҳисоблайман"   2 08:55Диего Симоне: "Торрес - футбол афсонаси"   1 08:30Начо Монреаль "Сосьедад"га ўтишга яқин  0 08:03Роберт Левандовски: "Янада яхшироқ ўйнашим мумкин"   0 07:53Карло Анчелотти: "Қийин баҳсда қандай кучга эга эканлигимизни кўрсата олдик"   1 07:45А Серия. "Фиорентина" - "Наполи" 3:4  0 07:40ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Вальядолид" 1:1  1 07:35РПЛ. "Уфа" - "Зенит" 1:0  0 07:30РПЛ. "Краснодар" - "Локомотив" 1:1  0 07:20Бундеслига. "Шальке-04" - "Бавария" 0:3  2

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди Янгиликлар

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди

ОФК расмий сайти мухлислар ўртасида Осиё Кубогида киритилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўров ўтказди.

Сўров натижаларига кўра, Вьетнам терма жамоаси футболчиси Нгуен Куанг Хаи томонидан Яман дарвозасига урилган гол энг чиройли деб топилди. Ушбу ярим ҳимоячи ўз голини жарима тўпидан сўнг киритганди. 

Қизиғи шундаки, финалда Алмуаз Али томонидан чалқанча усулда йўлланган ажойиб зарба ҳам энг чиройли гол бўла олмади. Шунингдек, Элдор Шомуродовнинг Япония дарвозасига киритган тўпи ҳам унчалик кўп овоз йиғмади. 

Энди нима учун вьетнамлик футболчининг голи энг чиройли деб топилганига келсак, бу голни ОФК энг яхши деб топмади, балки мухлислар сайтга кириб фақат вьетнамлик ўйинчига овоз беришган. Бу эса биринчи бор рўй бергани йўқ. Эсингизда бўлса, ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида энг ҳам янг чиройли гол вьетнамлик шу футболчига насиб этганди. Ўшанда ҳам унинг финалда жарима тўпидан бизга урган голи энг яхши деб топилганди.

Ваҳоланки, Азиз Ғаниев ёки Жасур Яхшибоев томонидан киритилган голлар олдида бу гол у қадар этни жимирлатиб юбормайди. Аммо уларнинг ютуғи шундаки, вьетнамлик мухлислар интернетда жуда фаол. Масалан, ОФК сайти Осиё Кубогининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровни қўйганидан бери ўтган 9 кун ичида жами 215,854 овоз келиб тушган бўлса, биргина вьетнамлик футболчининг ўзига 105,139 та овоз берилган. Натижада у 49 фоиз билан биринчи ўринни эгаллади.

Бу борада иккинчи ўрин хитойлик Ву Лейга насиб этди. Унинг Филиппин дарвозасига киритган голи 78,647 овоз тўплади. Бу эса 36 фоиз деганидир. Таққослаш учун Алмуаз Алининг финалда Японияга урган чиройли голи атиги 2 фоиз овоз йиғган. Бу эса юқорида айтиб ўтганимиздек, вьетнамлик ва хитойлик мухлисларнинг интернетда ниҳоятда фаол эканини кўрсатади. Чунки бошқа сабаб ҳам кўринмаяпти.


Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг