UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

ОФК сайти Алим Арифовни ЎФФ вице-президенти деб ёзди Янгиликлар

ОФК сайти Алим Арифовни ЎФФ вице-президенти деб ёзди

ОФК расмий сайти шу ташкилотни бошқараётган Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳақида хабар чоп этиб, хабар охирида келтирилган маълумотга кўра Алим Арифовни ЎФФ вице-президенти деб ёзди.
Хабарнинг қисқача талқини қуйидагича. ОФК раҳбари Шайх Салмон яқинда Марказий Осиё футболи раҳбарлари ва вакиллари билан учрашиб баъзи масалаларни муҳокама қилиб олди. Учрашув давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. ОФК президенти йиғилиш давомида Осиё футболи ривожланишнинг тўғри йўлидан кетаётганини таъкидлади.

Хабар охирида эса йиғилишда кимлар қатнашгани келтирилган. Булар Эрон ФФ президенти Али Кафашиан, Афғонистон ФФ президенти Карим Керамуддин, Қирғизистон ФФ президенти Семетей Султанов, Ўзбекистон ФФ вице-президенти Алим Арифов ва Тожикистон ФФ вице-президенти Хуршид Мурзоев.

Маълумки, ЎФФ вице-президенти лавозимида мана бир неча йилдирки Сардор Раҳматуллаев ишлаб келяпти. Алим Арифов эса халқаро бўлимда фаолият олиб боради ва ОФК ўйинларида комиссарлик қилади. Эҳтимол, ОФКдаги ҳамкасбларимиз кўпроқ Алим билан мулоқотда бўлишгани учун уни вице-президент деб ўйлашган бўлса керак. Агар ЎФФда вице-президент ўзгарган бўлганида бундан албатта хабар топган бўлардик, лекин ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай гапни эшитмадик.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика