UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  18 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  35

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади Янгиликлар

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади

ОФК расмий сайтида ташкилот раҳбарининг видео хабари жойланди.

Видео хабарда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ЎФА собиқ президенти, марҳум Мираброр Усмоновни хотирлади. 

Хусусан Шайх Салмон шундай дейди: "ОФК ва Осиё футболи оиласи номидан энг яқин дўстларимиздан бири Мираброр Усмонов хотирасини ёд этишга рухсат бергайсиз". 

"Осиё футболи ривожи учун кўпчилик эркаклар ва аёллар ҳисса қўшиб келди. Мираброр Усмонов ҳам ўз вақтида қитъа футболи ривожига катта ёрдам берган таниқли шахслардан бири бўлиб қолади".

"Ўзбекистон футбол федерациясини 2006-2017 йиллар оралиғида бошқарган Мираброр Усмонов нафақат ўзбек футболи, балки Осиё футболи учун ҳам кўп хайрли ишларни амалга оширди. Осиё Кубоги-2011да Ўзбекистон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллашида ҳам бу инсоннинг қўшган ҳиссаси катта".

"Шунингдек, 2015 йил биринчи бор Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил этилишида ҳам Мираброр Усмонов муҳим роль ўйнади ташкилотнинг биринчи президенти этиб тайинланди". 

"Мираброр Усмонов спортдаги фаолияти мобайнида фақат футбол билан чегараланиб қолмади, унинг 2013-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаши Ўзбекистонда спортнинг бошқа турлари ҳам кўтарилишига замин яратди". 

"2016 йил бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг умумий ҳисобда 13та медал ютиши айнан Мираброр Усмонов спортга раҳбарлик қилган йилга тўғри келди". 

"Икки йил олдин Мираброр Усмоновнинг вафоти ҳақида хабарни эшитганимда жуда ноқулай ҳолатга тушиб қолдим ва қаттиқ хафа бўлдим. Бутун Осиё футболи жамоатчилиги марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этди". 

"Мираброр Усмонов ажойиб раҳбар бўлиш билан бирга жуда яхши инсон эди. У кишининг хотираси ҳамиша қалбимизда. Ҳеч шубҳасиз, Мираброр Усмонов Ўзбекистон спорти учун кўп хайрли ишларни амалга оширган шахс сифатида тарихда қолади".

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика