UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  0 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  20 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14

ОФК ўзбекистонлик футболчини 2 ойга дисквалификация қилди Янгиликлар

ОФК ўзбекистонлик футболчини 2 ойга дисквалификация қилди

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФК тартиб интизом қўмитасининг қарорлари ҳақида маълумот берди.

"Осиё футбол конфедерацияси интизом қўмитасининг қарорларини эълон қилди. Унга кўра, 30дан ортиқ ишлар кўриб чиқилган. Уларнинг бири Ўзбекистонга боғлиқ.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Одилбек Абдумажидов Саудия Арабистонига қарши Осиё чемпионати саралаш ўйинидаги четлатилиши учун 2 ойга - 24 февральдан 23 апрелгача дисквалификация қилинди ва 2000 доллар жаримага тортилди. Бу дисквалификация футбол билан шуғилланишни чекламайди. Абдумажид ушбу муддат ичида футбол ўйинларида иштирок этмайди.

Бошқа қарорлар орасидан Лаос терма жамоаси икки футболчиси бир умрга четлатилганини алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу икки ўйинчи келишилган ўйин ташкиллаштиришда (2017 йилнинг 5 октябрида Гонконг - Лаос) айбдор деб топилди. Яна бир футболчи ҳам вақтинча дисквалификация қилинди. Ҳозирча унинг ўша ўйинга алоқадорлигига тўлиқ аниқлик киритилмади.

Бундан ташқари, ОФК Чемпионлар лигаси-2019 мусобақасида иштирок этиш мақсадида нотўғри берилган лицензиялар учун 120 000 долларга жаримага тортилди" - деб ёзади Алишер Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 ҳамда Саудия Арабистони U19 терма жамоалари ўртасидаги баҳсда муштлашув содир бўлган эди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика