UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 15:02Суперлига. "Сурхон" - ОКМК. Асосий таркиблар маълум  2 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  3 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  2 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  0 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  18

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди Янгиликлар

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди

Май ойида ОФКни бир нечта тадбирлар кутмоқда.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бунда қитъамизнинг энг кучли 16 футзал миллий терма жамоалари иштирок этади. 

26 май куни ОФК қароргоҳида футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Ундан олдинроқ эса, яъни 24 май куни яна иккита мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади: U-17 Осиё чемпионати ва U-20 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари. 

Маълумот учун навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 2023 йил Баҳрайнда, U-20 Осиё чемпионати эса 2023 йил Ўзбекистонда ташкил этилади. 

Ҳар иккала мусобақанинг саралаш босқичи марказлашган тартибда ўтказилади. U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига Австралия, Бангладеш, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Уммон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Ўзбекистон ва Вьетнам мезбонлик қилади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 1-9 октябрь.  

U-20 Осиё чемпионатига саралаш учрашувлари марказлашган тартибда Баҳрайн, Индонезия, Ироқ, Иордания, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Уммон, Саудия Арабистони ва Тожикистонда бўлиб ўтади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 10-18 сентябрь.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика