UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  3 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

ОФК Кубоги. "Насаф" "Хўжанд" устидан йирик ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди Янгиликлар

ОФК Кубоги. "Насаф" "Хўжанд" устидан йирик ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди

ОФК Кубоги 2-тур доирасида "Хўжанд" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

ОФК кубоги-2021
17 май 2021 йил. Душанбе. "Республика Марказий" стадиони. 21:05 ("Футбол ТВ")
Бош ҳакам:
Аҳмад Ал Али (Кувайт)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳади Аланези (Кувайт), Сабет Обаид Суроор Сабет Ал-Али (БАА)
Захира ҳаками: Омар Моҳамед Аҳмед Ҳассан Алали (БАА)
Комиссар: Рашид Маҳбоуб Ал-Досари (Қатар)
Назоратчи: Ҳолид Рашид Салим Абдулла Алаллан (Баҳрайн)

"ХЎЖАНД" (ТОЖИКИСТОН) - "НАСАФ" (ЎЗБЕКИСТОН) 0:3 

Голлар: Акмал Мозговой 9', Ҳусниддин Алиқулов 42', Шерзод Насруллаев 45+1' 

"Хўжанд": 88. Алексей Матросов, 7. Артём Сердюк, 10. Дилшод Бозоров, 12. Эҳсон Бобоев, 13. Нозим Бобожонов, 18. Далер Ёдгоров, 20. Самандар Очилов, 21. Фирдавс Чакалов, 66. Наимжон Иброҳимзода, 70. Абдулмўмин Забиров, 77. Грек Максим.

Захира: 1. Далержон Баротов, 4. Парвиз Боқиев, 6. Хожибоев Зиёев, 8. Бахтиёр Чориев, 9. Парвиз Боқи Оҳунов, 14. Тоҳир Маладўстов, 16. Суҳробхўжа Юсупов, 73. Алишер Баротов, 99. Фируз Холматов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (8. Дилшод Саитов, 62), 19. Ҳусайин Норчаев ( 25. Мухриддин Зоиров, 62), 20. Суҳроб Нуруллоев (55. Шаҳзод Акрамов, 76), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (15. Жўрабек Маннонов, 62), 50. Шоҳмалик Комилов (70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 78), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 14. Шокир Йўлдошев, 28. Сардор Садуллаев, 71. Жасур Жумаев.

Огоҳлантириш: Нозим Бобожонов (70).

Баҳс якунланди!  Ғалаба муборак, қадрли ватандошлар! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. "Насаф" сўнгги дақиқаларни ҳам ҳужумда ўтказяпти. Офарин!

85. "Хўжанд"да 2 та ўзгаришга қўл урилди. Ёдгоров ва Максим майдонни тарк этди, Холматов ва Чориев ўйинга қўшилди.

83. "Насаф" тўпни ўзида сақлаб турибди, Бозоров ва Турдиалиев марказда фаоллик намойиш қилишди.

79. Зарба!  Зоировнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

78. "Насаф"да ўзгариш: Шоҳмалик Комилов ўрнига Абубакр Ризо Турдиалиев майдонга тушди. 

76. "Насаф"да алмаштириш: Нуруллоев ўрнига Акрамов туширилди. 

74. Ўйин асосан майдон марказига кечмоқда ва кескинлик ҳам ошди.

71. "Хўжанд" сафида бир нечта ўзгаришлар амалга оширилди. 

70. Бобожонов Мозговойга нисбатан қўполлик ишлатгани боис сариқ карточка олди.

69. "Хўжанд"нинг ҳужуми ноаниқ ҳаракат туфайли тўхтаб қолди. 

67. Иброҳимзоданинг узоқ масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди.

65. Станоевчи бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

62. "Насаф"да 3 та ўзгариш: Ғайбуллаев ўрнига Саитов, Насруллаев ўрнига Маннонов, Норчаев ўрнига Зоиров тушди. 

60. Бозоров ўзининг чалғитувчи ҳаракатлари билан Чакаловни алдади ва марказга пас узатди, тўпга эса Матросов эга чиқди. 

59. Алиқулов ҳужумда қўполлик ишлатди деб топилди. Кейинги вазиятда Сердюк офсайдда қолиб кетди. 

57. Насруллаев ва Сердюк ўзаро қўполликдан сўнг тортишиб кетишди, ҳакам футболчиларни ажратди. 

55. Нуруллоев ичкарига кириб бориб, шериги томон пас берди, Бозоровнинг зарбаси ўхшамади, ҳимоячилап тўпни узоқлаштиришди. 

53. Нуруллоевннинг ажойиб пасидан кейин Алиқулов ва дарвозабон тўқнаш келишди, Ҳусниддиннинг зарбасини дарвозабон қайтарди, бурчак зарбаси. 

51. Эҳсон Бобоевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

49. "Хўжанд" вазият яратишга ҳаракат қилмоқда, бироқ "Насаф" ҳимоячилари ишончли ўйин кўрсатишмоқда. 

47. Станоевичнинг узатмасидан сўнг Ҳусниддин Алиқулов бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:3. Танаффус! 

45+1. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Мозговойнинг пасидан кейин тиниб-тинчимас Шерзод Насруллаевнинг ўзи ҳам гол уришга эришди – 0:3! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

45. Насруллаевнинг узатмасидан кейин тўп Станоевичга етиб келди, Марконинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

42. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Насруллаевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Ҳусниддин Алиқулов бош билан гол урди – 0:2!

39. Мозговойнинг зарбаси!  Тўп ҳимоячига тегиб қолди. 

37. Ууууух!  Станоевич ўз услубида олис масофадан дарвозани нишонга олишга уринди. 

35. Насруллаев қанотдан тезлик олган Чакаловни йиқитишга мажбур бўлди. 

33. Зарба!  Абдувоҳид Неъматов дарвозани тарк этиб, тўпни бош билан ортга қайтарди, Фирдавс Чакалов бўш қолган дарвозани ишғол этишга уриниб кўрди, ноаниқ.

31. Насруллаев Сердюкка нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

30. "Насаф" футболчилари ишончли тарзда ўйин намойиш қилиб, ўзига хос комбинация кўрсатишди, аммо ҳозирча самарасиз.  

27. Бозоровга нисбатан қўполлик ишлатирди, лекин ҳакам негадир бунга бефарқ қаради. Жарима майдони чизиғи ёнгинасида яхши стандарт амалга оширилиши мумкин эди...

24. "Насаф" "Хўжанд" ҳимоясини ёриб ўтиб, ичкарига киришга уриняпти. 

22. Станоевич чап қанотда турган Шерзод Насруллаевни олдинга бошлади, унинг узатмасини ҳимоячилар бартараф қилишди. 

20. Бозоров тўп билан ҳужумга интилди, аммо ноаниқ пас орқали тўпни рақибга топширди. 

18. Станоевичнинг узатмасидан кейин Ғайбуллаев ҳаводаги курашда Сердюкка нисбатан қўполлик ишлатди. 

16. Шерзод Насруллаев майдон марказига яқин ҳудудда Нозим Бобожоновга нисбатан қоидани бузди. 

15. Ҳусниддин Алиқулов ҳужумда фоль ишлатди, қаршиликларнинг яна бир ҳужуми шу тариқа ўз ниҳоясига етди. 

13. Зарба!  "Хўжанд" ҳужумчисининг бош билан берган зарбасидан кейин Неъматов қойилмақом сейв кўрсатди! 

12. Ғолиб Ғайбуллаев хўжандликларнинг ҳужумини бузиб қўйди, у Дилшод Бозоровга имконият қолдирмади. 

11. Зарбааа!  Бозоровнинг айлантирма зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

9. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Ҳусниддин Алиқуловнинг узатмасидан кейин Акмал Мозговой ҳисобни очди – 0:1! 

8. "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди, Станоевичнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

7. Алиқуловнинг ичкарига узатмасидан сўнг Бозоров тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

5. "Аждарлар" тўпга эгалик қилишмоқда ва дастлабки дақиқаларданоқ устунликни қўлга олдилар. 

3. Норчаевнинг уриниши омадсиз чиқди. 

2. Артём Сердюк Умар Эшмуродов билан тўқнашувда бироз лат еди, "Насаф" "фейр-плей"га риоя қилиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланади. 

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +125   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика