UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

"Сўғдиёна" пенальтилар сериясида ютқазди ва ОФК Кубоги финалига чиқа олмади Янгиликлар

"Сўғдиёна" пенальтилар сериясида ютқазди ва ОФК Кубоги финалига чиқа олмади

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашуви бўлиб ўтди.


ОФК Кубоги-2022. Худудлараро финал

"Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" - 0:0 (пенальтилар серияси 3:5)

Бош ҳакам: Али Сабоҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)

Қанот ҳакамлари: Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайди (Ироқ), Амир Довуд Ҳуссайн (Ироқ)

Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Иси Саррай (Ироқ)

Ҳакамлар назоратчиси: Али Ҳамад Мадҳад (БАА)

Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)

ОФК делегати: Такааки Инокучи (Япония)

"Сўғдиёна" спорт мажмуаси. 18.00

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (1.Ширинбой Абдуллаев, 120+1), 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов (77.Даниэл Насриддинов, 107), 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 10.Шоҳруз Норхонов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 112), 11.Жасур Ҳасанов (с), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 21.Абдужалил Маназаров (5.Аюбхон Номанов, 112), 26.Виталий Денисов (39.Шавкат Саломов, 67), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович

Захира: 3.Диан Талхатов, 12.Хислат Халилов, 20.Баҳодир Насимов, 28.Самандаржон Мавлонқулов, 32.Нодиржон Сойибов,

"Куала-Лумпур Сити": 1.Кевин Рай Мендоса, 4.Камол Азизи, 6.Райан Ламберт (21.Кенни Паллраж, 100), 7.Ромель Моралес, 8.Зафри Яхё (30.Факрул Айман, 100), 9.Жанкарло Галлифуоко, 12.Деклан Ламберт (25.Анвар Иброҳим, 100), 14.Акром Маҳинан, 16.Жанасекаран Партибан, 17.Ирфон Закария, 28.Пауло Жозуэ (с)

Захира: 44.Азри Ғани, 22.Ник Умар Ник Азиз, 27.Ҳадин Азман, 29.Ариф Шақирин, 33.Муҳаммад Фаузи, 37.Ҳақими Азим, 88.Ридҳван Назри.

Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов 80, Пауло Жозуэ 85.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



"Куала Лумпур Сити" ОФК Кубоги финалига чиқди! "Сўғдиёна" ярим финалда тўхтади! 

Жанкарло Галлифуоко - 3:5.

Ҳусниддин Ғофуров - 3:4.

Акром Маҳинан - 2:4.

Лука Чермель - 2:3.

Ҳадин Азман - 1:3.

Шаҳбоз Жўрабеков - 1:2 (дарвозабон).

Ромель Моралес - 1:2.

Жавоҳир Қаҳрамонов - 1:1.

Пауло Жозуэ - 0:1.

Пенальтилар серияси бошланди


120+1. ЎЙИН ТУГАДИ - 0:0, навбат пенальтилар сериясига! Кутамиз, кузатамиз!

120+1. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Митрович ўрнига Ширинбой Абдуллаев тушди

117. "Сўғдиёна" бурчак тўпидан наф чиқара олмади, баҳс тугашига 3 дақиқа қолди

115. Жамоалар руҳан пенальтилар сериясига тайёрлар шекилли

112. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Норхонов ва Маназаров ўрнига Ғофуров ва Номанов тушди

107. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Шайкулов ўрнига Насриддинов тушди

107. ЗАРБАААААААААААА! Жавоҳир Қаҳрамоновнинг кучли зарбасидан кейин Мендоса тўпни қайтарди!

106. Иккинчи экстра тайм бошланди! 


105+1. Биринчи экстра тайм тугади, ҳалиям 0:0

105. Биринчи экстра таймга 1 дақиқа қўшилди

101. ЗАРБААА! Чермелнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 

96. ЗАРБААА! Чермель узатган тўпни Жўрабеков дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида!

93. ЗАРБААА! Жавоҳир Қаҳрамоновнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

91. Биринчи экстра тайм бошланди 



90+4. Иккинчи тайм якунланди, 0:0. Олдинда бизни экстра таймлар кутмоқда

90+4. ЗАРБАААААААААААААА! Шаҳбоз Жўрабековнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди! 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди

86. ЗАРБААААААА! Норхонов! Бирга бир вазиятдан тўпни тепага қараб тепди!



85. Хавфли вазият! "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, аммо Норхонов дарвозабон билан тўқнашиб кетди

81. УХХХХХ! "Куала Лумпур" вакили Ирфон Закариянинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

80. УХХХХХ! "Куала Лумпур"нинг хавфли ҳужуми, Ромель Моралеснинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

71. ЗАРБААА! Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

68. ЗАРБААААААААААААААААА! Ҳасановнинг узатмасидан кейин Саломов боши билан аниқ зарба берди, дарвозабондан ажойиб сейв!



67. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Денисов ўрнига Саломов тушди

64. УХХХХХ! Меҳмонларнинг ҳужуми, Милан Митрович тўпни бир амаллаб қайтарди! Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

58. Бугун "Куала Лумпур" ҳимоячилари Шоҳруз Норхоновни "ёпиб" қўйишган

50. "Сўғдиёна" ҳамон ташаббусга эга, аммо голдан дарак йўқ

46. Иккинчи тайм бошланди



45. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

44. ЗАРБААААА! Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди

40. УХХХХ! Меҳмонларнинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўп рикошет ҳосил қилиб дарвозага борди, Митрович ўз ўрнида! 

33. Хавфли вазият! Чап қанотдан Ҳасанов узатган тўпни Норхонов тўхтатишда хатога йўл қўйди

29. ЗАРБА! Меҳмонлар бурчак тўпига эга бўлишди, Жанкарло Галлифуоконинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди



27. ЗАРБААААААА! Жасур Ҳасановнинг узатмасидан кейин Жўрабеков зарба берди, ноаниқ! 

21. ЗАРБАААААА! Шаҳбоз Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди

19. ЗАРБАААААА! Чап қанотдан Ҳасанов узатган тўпни Қулматов дарвозага йўллади, Кевин Рай Мендосадан сейв! 

16. УХХ! "Куала Лумпур Сити"нинг илк ҳужуми, бурчак тўпидан кейин тўп ҳеч кимга темай майдонни тарк этди

13. Хавфли вазият. Виталий Денисов аутдан тўпни жарима майдонига узатди, Қулматовнинг зарбаси ўхшамади!

9. Хавфли вазият. Жасур Ҳасанов ва Искандар Шайкулов комбинацияси охирига етмай қолди

3. "Сўғдиёна" илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика