UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  5 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

ОФК кубоги. "Сўғдиёна" "Алтин Аср"ни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланма олди Янгиликлар

ОФК кубоги. "Сўғдиёна" "Алтин Аср"ни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланма олди

ОФК кубогининг 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Алтин Аср" учрашуви бўлиб ўтди.


СЎҒДИЁНА — АЛТИН АСР 3:1  (ТУГАДИ)

Душанбе. "Марказий" стадион. 

Ҳакамлар: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн), Наваф Шаҳен Мооса (Баҳрайн), Аҳмад Аббас (Қувайт), Нгой Дуй Ланг (Вьетнам)

Назоратчи: Басел Ал Ҳажжар (Сурия)

Комиссар: Рашид Ал Доссари (Қатар)

Гол: Жасур Ҳасанов 20, (1:0), Жавоҳир Қаҳрамонов, 48 2:0, Жасур Ҳасанов 60, 3:0, Нурмурат Розиев 65, 3:1

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 6. Искандар Шайкулов, 7. Шахбоз Журабеков (16. Артём Филипосян, 60), 10. Шохруз Норхонов ( 8. Марат Бикмаев, 60), 11. Жасур Хасанов (3. Диан Талхатов, 81), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (33. Дониёр Абдуманнопов, 60), 21. Абдужалил Маназаров (12. Хислат Ҳалилов, 46), 31. Лука Чермел, 77. Даниел Насриддинов, 93. Марко Колакович

Захирадагилар: 1. Ширинбой Абдуллаев,  5. Аюбхон Нўмонов, 9. Бобур Фарходов,  20. Баҳодир Насимов, 23. Беҳруз Шодмонов, 

"Алтин Аср": 1. Маммет Оразмуҳаммедов, 2. Зафар Бабажанов, 5. Гуйчмират Аннагулиев, 8. Аҳмет Атаев (С), 10. Раҳмат Мирадбердиев, 11. Мурат Якшиев, 17. Мират Аннаев (29. Нурмират Розйев, 58) 18. Фуркат Турсунов (12. Иҳлас Тойжанов, 58), 20. Бегмират Баёв (3. Селим Атаев, 58), 22. Ровшенгелди Ҳалмаммедов, 27. Велмйрат Баллаков ( 14. Аҳмед Нурметов,79)

Захирадагилар: 16. Довлетмуҳаммед Жаллатов, 6. Мовламберди Гушанов, 7. Алтинмират Аннадурдиев, 9. Бегенчмират Мисадов,  16. Довлетмуҳаммет Жаллатов, 21. Везиргелди Илясов, 23. Батир Бабаев, 

Огоҳлантириш: Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна") 24, Раҳмат Мирадбердиев ("Алтин Аср") 35, 39, Абдужалил Маназаров 45+3

Четлатиш:  Раҳмат Мирадбердиев ("Алтин Аср") 39


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлаб кейинги босқичга йўлланма олди

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. "Олтин Аср" ҳужумлар сонини оширмоқда. Зарбалар хавфли чиқмоқда. 

81. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жасур Ҳасанов ўрнига Диан Талхатов тушди

79. ЎЗГАРИШ. "Алтин Аср", Велмират Баллаков ўрнига Аҳмед Нурметов тушди

65. ГОЛ. "Алтин Аср" ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Нурмурат Розиев тўпни ҳаволатиб Митрович устидан ўтказиб қўйди. 

60. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Шоҳруз Норхонов ўрнига Марат Бикмаев, Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Дониёр Абдуманнопов, Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Артём Филипосян тушди

60. ГОООООООООООООЛ. ҲАСАНООООООООООООООВ. Қойилмақом зарба ва чиройли гол. 

58. ЎЗГАРИШ. "Алтин Аср", Мират Аннаев ўрнига Нурмират Розиев тушди

50. ЗАРБА. Қаҳрамоновдан яна бир зарба. Рақиб дарвозабони вазият қаҳрамони.

 

48. ГОООООООООООООЛ. Захирадан майдонга тушган Ҳислат Ҳалилов Жавоҳир Қаҳрамоновни қулай вазиятга олиб чиқди. У эса аниқ зарба билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди 

46. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Абдужалил Маназаров ўрнига Ҳислат Ҳалилов тушди

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Абдужалил Маназаров

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди

39. ЧЕТЛАТИШ. "Алтин Аср", Раҳмат Мирадбердиев 

39. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Алтин Аср", Раҳмат Мирадбердиев Даниэл Насриддиновга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

37. Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Алтин Аср", Раҳмат Мирадбердиев

24. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Шаҳбоз Жўрабеков

20. ГООООООООООООООЛ. Жасур Ҳасанов бу мусобақада тўхтамаяпти. Ажойиб зарба ва гол. Норхоновнинг боши билан тўпни қулай тарзда ичкарига кириб бораётган Ҳасановга узатди. У эса рақиб дарвозасини ишғол қилди

17. ЗАРБА! Шоҳруз Норхоновнинг  боши билан йўллаган зарбаси жуда хавфли. Голга яқин келяпмиз.

14. ЗАРБА. "Алтин Аср" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Якуний зарба ноаниқ. 

6. ЗАРБА. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси хавфли чиқди.

5. "Сўғдиёна"дан кетма-кет ҳужумлар. 

- Учрашув бошланди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика