UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  9 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

ОФК Кубоги. Сардор Рашидов ўйнайдиган "Қувайт СК" клуби ғарб минтақаси финал ўйинига йўл олди Янгиликлар

ОФК Кубоги. Сардор Рашидов ўйнайдиган "Қувайт СК" клуби ғарб минтақаси финал ўйинига йўл олди

ОФК Кубоги учрашувларига старт берилди.

Ҳозиргина, ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнайдиган Қувайтнинг "Қувайт СК" клуби  Иорданиянинг "Ал-Салт" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ОФК Кубоги ғарб минтақаси  финал ўйинига йўл олди. Рашидов ушбу ўйинда майдонга туширилмади.

"Қувайт СК" энди ғарб минтақаси финал ўйинида Бахрайннинг "Ал-Муҳаррақ" жамоаси билан сафарда баҳс олиб боради. "Қувайт СК" ушбу ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олса, у ҳолда ОФК Кубоги финал ўйинига йўлланмани қўлга киритади. ОФК Кубоги бош соврини учун ўтказиладиган финал ўйинида ғарб минтақаси ва ўрта минтақа ғолиблари ўзаро тўқнаш келади. Ўрта минтақа ғолиблиги учун эса Қаршининг "Насаф" клуби кураш олиб бораётганлиги ҳаммага маълум. Эртага "Насаф" ўрта минтақа ярим финал ўйинида "Моҳун Баган"га қарши кураш олиб боради. Ўйин Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтказилади ва учрашувга мухлислар киритилади. 

"Қувайт СК" - "Ал-Салт" 2:0

Голлар: 13' Ал Харби, 25' Мбокани

Аль-Кувейт ФК

Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур

21/09/2021, 21:30

0
:
2
Тугади

Ал-Салт

45'
90'

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика