UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..."  13 10:12"Брайтон" мураббийи Поттер "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  2 09:48Евро-2020. Энг қиммат таянч ярим ҳимоячилар  0 09:24Мартинес Азарнинг Евро-2020даги ўйинидан мамнун  2 09:00"Аталанта" "Лилль" ҳимоячисининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  0 08:38"Милан" Себальосга қизиқмоқда  1 08:18Америка Кубоги. Аргентина Парагвайни ютди, Уругвай ва Чили эса дуранг ўйнади  13 07:40Америка Кубоги-2021. Уругвай - Чили 1-1   0 07:30Америка Кубоги-2021. Аргентина - Парагвай 1-0  0 07:06"Барселона" юқори нарх сабаб Гозенснинг трансферидан воз кечди  3 07:00Евро-2020. Финляндия - Бельгия 0-2  1 06:55Евро-2020. Россия - Дания 1-4  7 06:50Евро-2020. Украина - Австрия 0-1  0 06:45Евро-2020. Ш.Македония - Нидерландия 0-3  0 02:00Olamsport: Бектемирнинг ҳозирги ҳолати, Фазлиддин Ғoибназаровнинг жанги бекор қилинди ва бошқа хабарлар  2

ОФК Кубоги-2021. "Насаф" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

ОФК Кубоги-2021. "Насаф" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

ОФК кубоги гуруҳ босқичининг 1-тури доирасидаги "Насаф" - "Олой" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ОФК Кубоги, "F" гуруҳи

"Насаф" (Ўзбекистон") - "Олой" (Қирғизистон) - 4:0

Бошланиш вақти: 17:00

Стадион: "Республика марказий стадиони" (Душанбе)

Голлар: Суҳроб Нуруллоев 52, - 1:0 (Шерзод Насруллаев). Шоҳмалик Комилов 58, - 2:0 (Ойбек Бозоров). Ҳусайин Норчаев 64, - 3:0 (Марко Станоевич). Ҳусниддин Алиқулов 75, - 4:0 (Шерзод Насруллаев).

"Насаф": 35. Абдувоҳид Нематов, 8. Дилшод Саитов (4. Ҳусниддин Алиқулов, 69), 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 92. Умар Эшмуродов, 15. Жўрабек Маннонов (20. Суҳроб Нуруллоев, 46), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (28. Сардор Садуллаев, 78), 88. Марко Станоевич, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (14. Шокир Йўлдошев, 69), 19. Ҳусайин Норчаев (25. Мухриддин Зоиров, 78).

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 3. Жафаржон Каримов, 41. Миржалол Қосимов, 70. Абубакр Ризо Турдиалиев.

"Олой": 16. Данил Поляков, 4. Айдар Мамбеталиев, 14. Ойбек Абдуғаффоров (17.Суйунтбек Мамиралиев, 87), 21. Алмазбек Маликов, 7. Аҳлиддин Исроилов (9.Нурболот Ирисбеков, 67), 10. Эммануэль Ягр, 11. Элдар Молдожунусов, 12. Эрлан Маширапов, 19. Нурдолот Сталбеков (25.Шохрух Аскаров, 88), 20. Тижани Белаид (5.Адилет Нурлан Уулу, 81), 27. Акрамжон Умаров.

Захира: 33.Темирлан Апаз Уулу, 6. Асадбек Алимов, 8.Келдибек Талантбек Уулу.

Огоҳлантиришлар: Айдар Мамбеталиев 29,





ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин якунланди. "Насаф" ОФК кубогини йирик ва ишончли ғалаба билан бошлади! 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

87. Ўзгаришлар. "Олой". Ойбек Абдуғаффоров ва Нурдолот Сталбеков ўрнига Суйунтбек Мамиралиев ва Шохрух Аскаров тушди

85. УХХХ! "Олой" бурчак тўпига эга бўлди, Неъматов тўпни қайтаришда рақиб ҳужумчиси Эммануэль Ягрнинг юзига уриб юборди

81. Ўзгариш. "Олой". Белаид ўрнига Адилет Нурлан Уулу тушди

78. Ўзгаришлар. "Насаф". Норчаев ва Комилов ўрнига Зоиров ва Садуллаев тушди

75. ГООООООООООООООООООООООЛ! Ҳусниддин Алиқулов 4:0. Чап томондан Насруллаев узатган тўпни жарима майдони ичидан Алиқулов дарвозага жойлаб қўйди! 




69. Ўзгаришлар. "Насаф". Бозоров ва Саитов ўрнига Шокир Йўлдошев ва Ҳусниддин Алиқулов тушди

68. ФАКТ! Суҳроб Нуруллоев "Насаф" сафидаги биринчи голини айнан бугун урди

67. Ўзгариш. "Олой". Аҳлиддин Исроилов ўрнига Нурболот Ирисбеков тушди

64. ГООООООООООООООООООООООЛ! Ҳусайин Норчаев 3:0. Марко Станоевичнинг тўп узатишидан кейин Норчаев деярли бўш дарвозани ишғол қилди! 



58. ГООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲМАЛИК КОМИЛОВ 2:0. Бозоровнинг тўп узатишидан кейин Комилов жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди! 




 

52. ГООООООООООООООООООООООЛ! СУҲРОБ НУРУЛЛОЕВ! 1:0. Бозоров тўпни Насруллаевга узатди, Шерзод жарима майдони ичига оширди, бу ерда ҳимоячилар тақибидан ҳоли бўлган Нуруллоев осонгина гол урди! 



51. ЗАРБАА! Марко Станоевич жарима майдони ичидан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

49. ЗАРБА! Шоҳмалик Комиловнинг жарима майдони ёнидан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

48. Шоҳмалик Комилов бурчакдан тўпни дарвоза томон йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди!

46. Ўзгариш. "Насаф". Маннонов ўрнига Нуруллоев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди! 


45+2. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБААА! Марко Станоевичнинг чап оёқда жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

40. Хавфли вазият! Ойбек Бозоров чап қанотдан жарима майдонига кириб тўпни шерикларига узатди, ҳимоячилар ўз ўрнида!

38. ЗАРБААААААА! Марко Станоевич 20 метрлардан жаримадан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

35. ЗАРБААААА! Шоҳмалик Комиловнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

31. ЗАРБААА! Эммануэль Ягрнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтарди!

29. Огоҳлантириш. "Олой". Айдар Мамбеталиев

28. ЗАРБААА! Марко Станоевичнинг зарбасидан кейин Поляков тўпни ушлаб олди!

20. Ташаббус "Насаф" томонида, аммо ҳисоб очилмаяпти

14. ЗАРБААА! "Насаф"нинг яна бир ҳужуми, Бозоров-Маннонов-Саитов комбинацияси Дилшоднинг зарбаси билан тугади, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

12. ЗАРБА! Ўнг томондан Станоевич узатган тўпни Бозоров тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Поляков ўз ўрнида!

10. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мозговой жарима майдони ичидан дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди!

6. УХХХ! "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди, Норчаевнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасини Данил Поляков тўпни чизиқ устида қайтарди! Такрорий лавҳаларда буни аниқлаб бўлмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади. 

Рейтинг: +90   

Фикрлар

+63   
14 май 15:51:25
Shavkatbek Tojiaxmatov
Olg‘a Nasaf. Butun O‘zbekiston seni qo‘llaydi. Yuzlaringiz yorug‘ bo‘lsin. Navbahor muhlisi...
+57   
14 май 15:56:18
Навбахор ливерпуль068
Насаф га чин дилдан мухлислик коламан чунки насаф мени 2 Чи ёктирган жамоам Олgʻa насаф Биз сен Билан ( Наманган) .
+48   
14 май 16:07:40
CHELSEA ☆ BARUSIYA
OLG'A NASAF BUTUN NAMANGAN SEN BLAN
+38   
14 май 16:04:21
. .
Nasafga omad Jizzaxdan. Yagona ishonishimiz mumkin bóogan jamoa silar. 2011 ni bir eslelik
+34   
14 май 15:52:24
FORZA MILAN
NASAF ga omad.Qarshiliklar bizlar sizlar bilan.Andijonlik muhlis
+32   
14 май 16:13:46
Хокинg 83
Насаф бутун Узбек халки сен бн олга (Бухоро мухлиси)
+31   
14 май 18:29:09
Anvar Andijon
Насафга омад тилаб камида 5 та гол уриш насиб килсин йирик хисобда ютсин десам битта латта минус босибди
+30   
14 май 17:36:40
SHAMAN-2016
Насафни уйин услуби Барсаникига ухшаб кетади, тупни йукотдими тезда кайтариб олиш учун жамоавий харакат килишади, ана шуниси билан ажралиб туради Насаф жамоаси. Узи аслида шундай булиши хам керак. Омад Насафга, кани бос газани.
+29   
14 май 18:33:31
Qobiljon Mamurov
Куриб куйинглар Ватандошлар бу бизни Насаф Азамат угилонлар Ватан Шани учун майдонга тушган Насаф юрагида Ватан хисси кузидан ут чакнаган Насаф биз ишонган Насаф биз севган Насаф асосийси Халк жамоаси Насаф оооллллгггаааа Ннннааассссааафффф Куконлик мухлислар
+27   
14 май 17:51:45
Дилшод1965
Пахтакор мухлислари номидан Насафга омад
+26   
14 май 17:55:16
Анвар Рахимов
БИТТАСИ БОЯДАН БЕРИ ШУЯМ ЎЙИНМИ, ЎЙИН ЙЎҚ, НОЛЬ ДЕБ АЙЮҲАННОС СОЛИБ ЁТИБДИ. ЁҚМАСА НИМА ҚИЛАСАН КЎРИБ. ИНДАМАЙ ЧИҚИБ КЕТ ТАМОМ. БАЛКИМ МАЙДОНГА МОСЛАШИБ ОЛГАНДАН КЕЙИН ГОЛЛАР УРИЛИБ ҚОЛАР. БЕКОРГА ШТАНГАЛАГА ТЎП БОРИБ ТЕГМАЯПТИКУ. ҲАРАКАТ БЎЛАЯПТИ ГОЛ УРИШГА.
+24   
14 май 16:31:12
Мухаммадсодик Узбек
Навбахор ливерпуль068 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф га чин дилдан мухлислик коламан чунки насаф мени 2 Чи ёктирган жамоам Олgʻa насаф Биз сен Билан ( Наманган) .
Насаф мухлислари номидан қуллаб қуватлашлар учун катта рахмат
+23   
14 май 15:58:24
Мухиддин Курбанов
Насафга омад бугунги уйинда. Умуман чиройли уйин ва ажойиб галаба кутмокда бутун Узбекистон Насафдан. Узбек футболининг даражасини пас бахолайдиганларга сабок утиш керак бу турнирда.
+23   
14 май 15:51:14
Abdul.basit
Nasaf 3 dan kam gol urush yoq 1 orinniyam toplar nisbati qilib otirmaslik kk olayni oqtepaxam bemalol yuta oladi shunga qarab oynelar bollar chayish yuq
+22   
14 май 16:33:27
Насаф 2020
Олга Насаф биз мен билан УЛУҒ аййом кунлари бир мазза қилайлик байрам-байрамдек, галаба -галабадек бўлсин. Камида 3-0 бўлсин. Бир чанқовиз чалиб ўйнайлик. Бакириб гоооолни нишонлайлик душанбеда овозимиз, Оллох дувомизни қабул қилсин. Ешларга маддат берсин. Омад сенган Насаф
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика