UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  0 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  4 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  2 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  1 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  8 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  5 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4

ОФК Кубоги-2021. "Насаф" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

ОФК Кубоги-2021. "Насаф" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

ОФК кубоги гуруҳ босқичининг 1-тури доирасидаги "Насаф" - "Олой" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ОФК Кубоги, "F" гуруҳи

"Насаф" (Ўзбекистон") - "Олой" (Қирғизистон) - 4:0

Бошланиш вақти: 17:00

Стадион: "Республика марказий стадиони" (Душанбе)

Голлар: Суҳроб Нуруллоев 52, - 1:0 (Шерзод Насруллаев). Шоҳмалик Комилов 58, - 2:0 (Ойбек Бозоров). Ҳусайин Норчаев 64, - 3:0 (Марко Станоевич). Ҳусниддин Алиқулов 75, - 4:0 (Шерзод Насруллаев).

"Насаф": 35. Абдувоҳид Нематов, 8. Дилшод Саитов (4. Ҳусниддин Алиқулов, 69), 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 92. Умар Эшмуродов, 15. Жўрабек Маннонов (20. Суҳроб Нуруллоев, 46), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (28. Сардор Садуллаев, 78), 88. Марко Станоевич, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (14. Шокир Йўлдошев, 69), 19. Ҳусайин Норчаев (25. Мухриддин Зоиров, 78).

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 3. Жафаржон Каримов, 41. Миржалол Қосимов, 70. Абубакр Ризо Турдиалиев.

"Олой": 16. Данил Поляков, 4. Айдар Мамбеталиев, 14. Ойбек Абдуғаффоров (17.Суйунтбек Мамиралиев, 87), 21. Алмазбек Маликов, 7. Аҳлиддин Исроилов (9.Нурболот Ирисбеков, 67), 10. Эммануэль Ягр, 11. Элдар Молдожунусов, 12. Эрлан Маширапов, 19. Нурдолот Сталбеков (25.Шохрух Аскаров, 88), 20. Тижани Белаид (5.Адилет Нурлан Уулу, 81), 27. Акрамжон Умаров.

Захира: 33.Темирлан Апаз Уулу, 6. Асадбек Алимов, 8.Келдибек Талантбек Уулу.

Огоҳлантиришлар: Айдар Мамбеталиев 29,





ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин якунланди. "Насаф" ОФК кубогини йирик ва ишончли ғалаба билан бошлади! 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

87. Ўзгаришлар. "Олой". Ойбек Абдуғаффоров ва Нурдолот Сталбеков ўрнига Суйунтбек Мамиралиев ва Шохрух Аскаров тушди

85. УХХХ! "Олой" бурчак тўпига эга бўлди, Неъматов тўпни қайтаришда рақиб ҳужумчиси Эммануэль Ягрнинг юзига уриб юборди

81. Ўзгариш. "Олой". Белаид ўрнига Адилет Нурлан Уулу тушди

78. Ўзгаришлар. "Насаф". Норчаев ва Комилов ўрнига Зоиров ва Садуллаев тушди

75. ГООООООООООООООООООООООЛ! Ҳусниддин Алиқулов 4:0. Чап томондан Насруллаев узатган тўпни жарима майдони ичидан Алиқулов дарвозага жойлаб қўйди! 




69. Ўзгаришлар. "Насаф". Бозоров ва Саитов ўрнига Шокир Йўлдошев ва Ҳусниддин Алиқулов тушди

68. ФАКТ! Суҳроб Нуруллоев "Насаф" сафидаги биринчи голини айнан бугун урди

67. Ўзгариш. "Олой". Аҳлиддин Исроилов ўрнига Нурболот Ирисбеков тушди

64. ГООООООООООООООООООООООЛ! Ҳусайин Норчаев 3:0. Марко Станоевичнинг тўп узатишидан кейин Норчаев деярли бўш дарвозани ишғол қилди! 



58. ГООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲМАЛИК КОМИЛОВ 2:0. Бозоровнинг тўп узатишидан кейин Комилов жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди! 




 

52. ГООООООООООООООООООООООЛ! СУҲРОБ НУРУЛЛОЕВ! 1:0. Бозоров тўпни Насруллаевга узатди, Шерзод жарима майдони ичига оширди, бу ерда ҳимоячилар тақибидан ҳоли бўлган Нуруллоев осонгина гол урди! 



51. ЗАРБАА! Марко Станоевич жарима майдони ичидан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

49. ЗАРБА! Шоҳмалик Комиловнинг жарима майдони ёнидан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

48. Шоҳмалик Комилов бурчакдан тўпни дарвоза томон йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди!

46. Ўзгариш. "Насаф". Маннонов ўрнига Нуруллоев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди! 


45+2. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБААА! Марко Станоевичнинг чап оёқда жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

40. Хавфли вазият! Ойбек Бозоров чап қанотдан жарима майдонига кириб тўпни шерикларига узатди, ҳимоячилар ўз ўрнида!

38. ЗАРБААААААА! Марко Станоевич 20 метрлардан жаримадан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

35. ЗАРБААААА! Шоҳмалик Комиловнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

31. ЗАРБААА! Эммануэль Ягрнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтарди!

29. Огоҳлантириш. "Олой". Айдар Мамбеталиев

28. ЗАРБААА! Марко Станоевичнинг зарбасидан кейин Поляков тўпни ушлаб олди!

20. Ташаббус "Насаф" томонида, аммо ҳисоб очилмаяпти

14. ЗАРБААА! "Насаф"нинг яна бир ҳужуми, Бозоров-Маннонов-Саитов комбинацияси Дилшоднинг зарбаси билан тугади, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

12. ЗАРБА! Ўнг томондан Станоевич узатган тўпни Бозоров тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Поляков ўз ўрнида!

10. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мозговой жарима майдони ичидан дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди!

6. УХХХ! "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди, Норчаевнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасини Данил Поляков тўпни чизиқ устида қайтарди! Такрорий лавҳаларда буни аниқлаб бўлмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади. 

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика