UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  7 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади" Янгиликлар

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Хўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, мағлубият учун мухлислардан узр сўрамоқчиман. Ўйин бўйича фикр билдирадиган бўлсам, футболчилар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмаса, бундай рақибни ютишнинг мутлақо иложи йўқ. Улар бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлашди. 

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтганимдек, жамоа ўз фалсафасига эга, ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади. Биз айнан шу жиҳатга аҳамият қаратиб, тайёргарлик кўргандик, лекин улар ожиз нуқтамизга зарба бера олишди. Мен умид билдирган тажрибали ҳимоячилар ишончни оқлай олишмади.

Албатта, келгусида ўйинимизни ўзгартирамиз. Аммо бу учун бизга моҳир ижрочилар керак. Ҳозирги пайтда мавжуд футболчилар орқали ўйинни шакллантиряпмиз. Дарвоза, ҳимоя ва ҳужум ҳақида тўхталсам, яхши ўйнаш учун кўрсатмаларни бажариш лозим ёки футболчида етарлича маҳорат бўлиши керак.

- Жамоа ОФК Кубогидаги юришини тўхтатди. Умуман олганда, "Хўжанд"нинг ушбу мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Умуман, гуруҳ босқичида яхши натижага эришиб, плей-оффга йўл олдик. Аммо бу босқичда ижобий натижага эришиш ва ОФК Кубогида максимал натижа қўлга киритишга ҳозирча тайёр эмасмиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, "Сўғдиёна" ушбу мавсумда нималарга қодир? Жамоа "Насаф"нинг йўлини такрорлай оладими?

- Ўтган йили "Насаф" ушбу мусобақа фаворити эканлигини айтиб ўтган эдим. Ҳозир эса "Сўғдиёна"ни фаворитлардан бири сифатида кўрсатишим мумкин. Жамоа салоҳиятли футболчилар ва юқори ўйин сифатига эга.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика