UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  7 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  13 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

ОФК кубоги-2022. “Сўғдиёна”нинг бугунги рақиби, икки ўзбекистонлик футболчи ўйнайдиган Қўчқор-Отанинг “Нефтчи” клуби ҳақида нималарни билиш керак? Янгиликлар

ОФК кубоги-2022. “Сўғдиёна”нинг бугунги рақиби, икки ўзбекистонлик футболчи ўйнайдиган Қўчқор-Отанинг “Нефтчи” клуби ҳақида нималарни билиш керак?

Бугун “Сўғдиёна” клуби ОФК кубоги 1-тури доирасида Қирғизистоннинг “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс олдидан жиззахликларнинг бўлажак рақиби борасида айрим маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Қачон ташкил топган?
Қўчқор-Ота шаҳрининг “Нефтчи” клуби 1952 йилда ташкил топган. Клуб 70 йиллик тарихга эга бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Бироқ совриндор жамоалар тоифасига кирмайди. Асосий ютуқларидан бири сифатида икки маротаба Қирғизистон кубогини қўлга киритган. 2019 ва 2021 йилда кубок соҳибига айланган. 2010 йилда эса Қирғизистон чемпионатида зафар қучган. Суперкубок эгаси ҳисобланади.

Халқаро майдондаги иштироки:
Ўтган мавсумда жамоа ОФК кубоги саралаш босқичида иштирок этган. Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши ўтказилган уй ва сафар учрашуви орқали турнирдаги иштирокини эрта якунлаган. Ўз майдонида ғалаба қозонган, - 1:0. “Хўжанд”даги баҳсда имкониятни бой бериб қўйган, - 0:3.

Легионерлари:
Мазкур клуб сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. Ҳимоячи Азамат Абдуллаев ва ҳужумчи Отабек Ҳайдаров. Абдуллаев “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Динамо”, “Зомин” клубларида ўйнаган. Бир неча йиллардан бери “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилиб келади. Ҳайдаров эса “Нефтчи”, “Қўқон-1912” ва “Турон”даги фаолияти билан яхши таниш. 

Шунингдек, молдовалик дарвозабон, камерун ва беларуслик ҳужумчи ҳам бор. Бироқ камерунлик Лук Менджана мусобақа учун заявкага сиғмай қолди.

Жамоанинг умумий қиймати қанча?
Transfermarkt нашри “Нефтчи” клуби футболчиларининг умумий қийматини 2,87 млн евро дея баҳоламоқда. Энг қиммат футболчи Элдар Молдозҳусунов бўлиб турибди. Чап қанот ярим ҳимоячисининг трансфер нархи 225 минг еврони ташкил қилмоқда.



"Нефтчи" (Қўчқор-Ота, Қирғизистон) клубининг ОФК кубоги учун қайдномаси: 

Дарвозабонлар:
Михаил Паюш (Молдова)
Артем Прядкин
Темирлан Апаз Уулу

Ҳимоячилар:
Азамат Абдуллаев (Ўзбекистон)
Тимур Мажидов
Аскарбек Салиев
Эсенбек Усон Уулу
Алмазбек Маликов

Ярим ҳимоячилар:
Арген Жуматаев
Давлятжан Баратов
Турсунали Рустамов
Элдияр Сардарбеков
Азамат Бектемиров
Аброрбек Аскаров
Аҳлидин Исраилов
Алимбек Абдакимов
Аброр Кидиралиев
Адилет Канибеков

Ҳужумчилар:

Отабек Ҳайдаров (Ўзбекистон)
Владислав Федосов (Беларусь)
Элдар Молдожунусов


Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашуви бугун, 24 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика