UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  0 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  37 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади Янгиликлар

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби кеча ОФК кубоги марказий минтақа финалида "Хўжанд"ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Навбатдаги ўйин Гонконнинг "Истерн" клубига қарши ўтиши керак. Аммо баҳс қаерда бўлади? Кимдир Жиззах дейди, кимдир сафарда дейди. Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида ПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов билан суҳбатлашдик.

- 6 сентябрь кунги "Сўғдиёна" - "Истерн" ўйини қаерда ўтиши ҳақида кўплаб саволлар келиб тушди. Баҳс Жиззахда бўладими?

- Ҳа, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади. ОФК билан ўйин вақти ҳам келишиб олинди: 18:00.

Стадион прожекторлари 1900 люкс, ОЧЛ талаби 1800 люкс. Август ойи охиригача медиа трибуна қурилиши якунига етади. Бундан ташқари СИП сектор ҳам жиҳозланмоқда. Тиббиёт хонасини янада замонавий ҳолатга келтиришмоқда. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар рақибларни мағлуб этаверса "Сўғдиёна" бу йилги ОФК кубоги финалини ҳам ўз майдонида ўтказади.




- Қуръа бўйича мазкур баҳс Гонконгда ўтиши керак эди. Нима сабабдан Жиззахга кўчирилди?

- Тўғри қуръага кўра учрашув Шарқий Осиёда ўтиши керак эди. Аммо Гонконг мамлакатига киришда 2020 йил COVID туфайли қўйилган қатъий талаблар ҳамон юмшатилмаган. Шу сабабли Гонконг футбол Ассоциацияси ўйинни қабул қилмасликка қарор қилди. ОФК Ўзбекистон ва Тожикистонга сўров юборди. Биз баҳсни қабул қилишга тайёрлигимизни маълум қилдик.



Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика