UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

ОФК кубоги-2021. Язгули Хожагелдиев: "Ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Язгули Хожагелдиев: "Ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" (4:5) учрашувидан кейин Туркманистон клуби бош мураббийи Язгули Хожагелдиев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Алтимурат Аннадурдиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугунги ўйин асабий бўлишини тахмин қилгандик. Лекин ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик. Асосийси ғалаба қозондик, мақсадимиз 3 очко эди, буни қўлга киритдик. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Ҳисоб йириклашиб кетгандан кейин ғалабани сақлаб қолиш керак эди холос. Аксинча рақиблар гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Асосийси ғалаба қозона олдик. Ўзгаришлар қилганимиздан кейин ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлдик.

"Насаф"ни яхши биламиз, ҳар бир рақибга турлича ўйнаймиз. Футболчилар буни тушиниб туришибди.

Бизда ўйин амалиёти йўқлигини биласизлар, бундан ташқари мусобақада қатнашишимиз сўнгги паллада аниқ бўлди. Бу ҳам албатта таъсир қилди", - дейди Язгули Хожагелдиев.
 

 


"Мураббийимиз айтгандек бош мақсадимиз ғалаба қозониш эди, бунга эришдик. Энди "Насаф" билан баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - деди учрашувнинг энг яхши футболчиси Алтимурат Аннадурдиев. 


 


Толибжон Қосимов 

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика