UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  3 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  36 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

ОФК кубоги-2021. "Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев: "Насаф"нинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ҳозир гапира олмайман" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. "Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев: "Насаф"нинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ҳозир гапира олмайман"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Насаф" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Тожикистон клуби бош мураббийи Рустам Ходжаев ва футболчи Дилшод Бозоров иштирок этди.

"Ўйиндан олдин нима дейиш мумкин? Эртанги рақибимиз "Насаф" - "тажрибали жангчи"лардан бири. Ўзбекистон чемпионати Марказий Осиёда етакчилардан бири. Шу боис рақиб жуда яхши тайёрланган, рақиб ўз вазифаларига эга, аммо биз ҳам ўз мақсадларимизга эгамиз. Эртага ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Ҳозир ўйлашимча футболда ҳеч қандай сирлар йўқ. Рақиблар бир-бирини ўрганади. Бизда ҳеч қандай сир йўқ. Ўйинларга тайёргарлик жараёнида рақибларни ўргандик. Тўғри "Насаф" биринчи турда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак, натижа айнан эртанги баҳсдаги ҳаракатларга қараб бўлади.

Кўпчилик 1-турда 9 кишига қарши ўйнадинглар демоқда. Аммо иккинчи қизил карточка 84-дақиқада кўрсатилди, футболчи майдонни тарк этгунча 89-дақиқа бўлди. Биз зарба бердик ва 90-дақиқа бўлди. Ҳакам қўшимча дақиқалар қўшиб берди ва рақиб 5 дақиқа давомида 9 киши бўлиб ўйнади холос. Биринчи таймдаги қизил карточкадан кейин рақиб икки карра куч билан ўйнади. Биз биринчи таймнинг ўзида иккита гол ура олдик ва олдинга чиқиб олдик. Тайм охиридаги гол барчасини барбод қилди. Иккинчи таймга "Олтин Аср" ўз режаси билан тушди ва натижага эришди. Биз ҳужумга ўтдик, аммо бор кучимиз билан олдинга ўтсак рақиб қарши ҳужумда бизни жазолаши мумкин эди. Бу сўнгги, ҳал қилувчи баҳс эмасди. Юта олмаганимиз албатта бизнинг айбимиз. Аммо ҳозирча бу ҳеч нарсани англатмайди.


 


Биринчи таймда биз иккита гол урдик, агар ҳимояда яхши ўйнасангиз иккита гол ғалаба учун етарли бўлади. Биз футболчиларнинг ҳолатини ўрганамиз, таркиб борасида ҳеч нима дея олмайман. Ўйингача бир сутка вақт бор. Ким баҳсга кўпроқ тайёр бўлса ўша майдонга тушади.

Илк турда ҳужумкор ўйнадинглар дейишмоқда. Рақиб бунга имкон берди ва шундай ўйнадик. Рақибга қараб ўйнаймиз. "Олтин Аср" жамоасининг 70-80 фоизи Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Биздан фақат бир футболчи Тожикистон терма жамоасига чақирилади. Рақиб ҳолатини ўргангандик, бутун ўйин давомида ҳужум қилишни режалаштирмагандик. Эртанги баҳсга ҳам рақибдан келиб чиқиб ўйин намойиш этамиз. "Насаф" билан ўйинда қандай тактикада ўйнашимизни эртага билиб оласизлар.

"Насаф"нинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ҳозир гапира олмайман. Буни эртага кўрасизлар. Тўғри рақибнинг ўз ўйин услуби бор, жамоа яхши ва қизикарли ўйин намойиш этади. Уларга қарши қандай ўйнашимизни эртага кўрасизлар", - дейди Рустам Ходжаев.

"Эртанги баҳсдаги вазифамиз - майдонга тушиш ва ғалаба қозониш. Бизда бошқа йўл йўқ, сабаби биринчи турда дуранг ўйнадик. Шу боис эртага бор кучимиз билан ўйнашимиз ва ғалаба қозонишимиз шарт", - дейди Дилшод Бозоров.


 

 

Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


FK Khujand

Кубок АФК. Группа F . 2-тур

17/05/2021, 21:05

3
:
0
Тугади

Насаф Карши

45'
90'

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика