UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Биринчи голдан кейин барчаси жойига тушди" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Биринчи голдан кейин барчаси жойига тушди"

ОФК кубогининг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олой" (4:0) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Шоҳмалик Комилов матбуот анжуманида қатнашди.

"Дастлабки 45 дақиқа давомида кўп вазиятлар яратдик, бироқ реализация оқсади, қаердадир совуққонлик етишмади. Голдан кейин барчаси жойига тушди деб ўйлайман. Йирик ғалабага эришдик, бундан хурсандмиз. Кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Бердиев.

- Биринчи 15 дақиқаликда вазиятлар яратилган бўлса ҳам, жамоа ўйин жиҳатидан ўзига ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳаяжон билан боғлиқ деб ўйлайман. Эркин ҳаракат қилиш ўрнига босим билан ўйнашди. Бу тушунарли, сабаби таркибимизда ёш футболчилар кўп. Агар биринчи таймда гол уриб олганимизда, балки биз кутган ўйин намойиш этиларди. Яна бир ҳолат, ўйиндан олдинги икки кунда ёмғир ёғди, ҳаво салқин бўлди. Бугун эса жуда иссиқ бўлди. Бу ўйин темпига албатта таъсир қилди.

"Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Биринчи таймда кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо гол ура олмадик. Иккинчи таймда эса ўз ўйинимизни намойиш этиб голлар урдик", - дейди Шоҳмалик Комилов.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика