UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Алиқуловни ўнг қанотга қўйганимиз ўзини тўлиқ оқлади" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Алиқуловни ўнг қанотга қўйганимиз ўзини тўлиқ оқлади"

ОФК Кубоги-2021 2-тури доирасида "Насаф" жамоаси Тожикистоннинг "Хўжанд" клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

ОФК Кубоги-2021 2-тури доирасида "Насаф" жамоаси Тожикистоннинг "Хўжанд" клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

FK Khujand

Кубок АФК. Группа F . 2-тур

17/05/2021, 22:05

3
:
0
Тугади

Насаф Карши

45'
90'

Ана шу ғалабадан сўнг "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида фикрларини билдириб ўтди. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган ярим ҳимоячи Акмал Мозговой эса ўйиндан кейинги доимий допинг тест топширишга кириб кетгани боис анжуманда иштирок эта олмади.

"Яхши ўйин бўлди. Биз ҳаммасини назорат қилдик ва тўпни ҳам жуда яхши сақлай олдик. Рақибни кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик, энг муҳими эса биз ўйиндаги ҳисобни назорат қила олдик ва ушбу ғалабага эришдик. Ўйлашимча, бу ҳисоб ўйинга мос бўлди", - дея дастлабки фикрларини билдирди Бердиев.

- Жамоада иккита ўнг қанот ҳимоячиси борлигига қарамай, бугун асли марказий ҳимоячи ҳисобланган Ҳусниддин Алиқуловни ўнгга туширдингиз ва бу амалда ўзини тўлиқ оқлади (гол+пас). Нима учун бундай қарорга келгандингиз? (Т.Қосимов)

- Биринчидан Алиқулов олдинги учрашувда захирадан тушиб ўйинга яхши қўшилиб кетди ва гол ҳам урганди. Иккинчидан, ўша иккита ўнг қанот ҳимоячиларимиз биз кутган ўйинни намойиш этишмаганди. Шу сабаб бугун Алиқуловга имконият бердик. Ҳусниддинда ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаш учун керакли жиҳатлар бор, шу сабаб уни ишонч билан ўша жойга қўйдик ва бу ўзини оқлади. Қўшимча қиламан, биласилар Алиқулов бош билан жуда яхши ўйнайди. Шу сабаб стандарт вазиятларда устунликка эришишни мақсад қилиб ҳам уни асосий таркибга киритдик. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам стандартларда у яхши ҳаракат қилади.


- Бугун ўйинчиларингиз жуда яхши ҳаракат қилишди, хусусан, ҳимояда ҳам. Биринчи ўйинда эса бу даражада ҳаракат қилмаганди жамоа. Айнан "Хўжанд"га қарши кучли тайёрландингларми ёки олдинги беллашувда бошқача кўрсатма бўлганмиди?

- Биз ҳар бир жамоага алоҳида тайёрланамиз. Агар биринчи ўйинни оладиган бўлсак, рақибда битта вазият юзага келганди. Ёдингизда бўлса африкалик легионерда имконият бўлганди (А.Неъматов қутқарганди). Ўшанда ҳам ҳимояда бироз омадсиз ўйин кўрсатгандик. Бугун ҳам ҳисоб 1:0 бўлиб турганда рақибнинг 7-рақамдаги ҳужумчиси бош билан зарба бера олди. Дарвозабонимиз қутқарди ўша вазиятда. Кўриб турганингиздек, ҳимояда хатоларимиз бор, буни тўғрилашимиз керак. Ҳимоячиларга доим диққатни йўқотмасликни, ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб нолга ўйнаш кераклигини такидлайман. Хатолар бўлди, аммо менимча бугун улар ўз вазифаларини бажаришди.

- Бугун жамоа ўйин бошидан жуда яхши ҳаракатланди ва керакли голларни 1-бўлимнинг ўзида урди. Бунга кўпроқ нима сабаб бўлди? Олдинги баҳсдан кўра яхшироқ тайёрланганингизми ёки бугунги рақиб олдинга кўпроқ ўтиш эвазига орқада "очилгани"ми? (Т.Қосимов)

- Биринчи ўйинда биринчи голни уриб олишга қийналган эдик. Бир бўлим сифатли ҳужум ташкил эта олмагандик. Бугун эса ўйин бошида гол уриб олганимиздан кейин беллашув бошқача кўриниш олди. Олдин ҳам айтгандим, биринчи учрашувда балки бироз ҳаяжон бор эди. Бугун эса ўша жиҳатни тўғрилай олдик. Йигитлар бугун рухий томонлама жуда яхши тайёрланишган эди. Бу бизга устунлик берган жиҳатлардан бири бўлди.


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 2-турдан сўнг "F" гуруҳида 6 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Иккинчи ўриндаги "Олтин Аср" (Туркманистон) ҳисобида 4 очко мавжуд. Сўнгги турда айнан шу икки клуб ўзаро беллашади ва плей-оффга ким чиқишига ойдинлик киритишади.

Толибжон Қосимов, Душанбе шаҳридан махсус

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика