UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  61 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1

ОФК кубоги-2021. Ўзбекистон клуби иштирок этадиган гуруҳ ўйинлари Тожикистонда бўлиб ўтади Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Ўзбекистон клуби иштирок этадиган гуруҳ ўйинлари Тожикистонда бўлиб ўтади

Осиё футбол Конфедерацияси 2021 йилги ОФК-2021 кубоги гуруҳ босқич қайси шаҳарларда ўтишини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон клуби иштирок этувчи "F" гуруҳи баҳслари Тожикистонда бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳдан ёки АГМК, ёки "Насаф" клуби иштирок этади. Бу гуруҳда "Хўжанд" (Тожикистон), "Алай" (Қирғизистон) ва "Олтин Аср" (Туркманистон) клублари ҳам бор. Гуруҳ босқичи ўйинлари 14-20 май кунлари бўлиб ўтади.

Марказий Осиё клублари иштирок этувчи "Е" гуруҳи ўйинлари эса Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтади. Бу гуруҳда Қирғизистоннинг "Дордой", Тожикистоннинг "Равшан" ва Туркманистоннинг "Ахал" клублари қатнашади.

Ушбу гуруҳда ғолиб чиққан клублар 11 ва 25 август кунлари Марказий Осиё минтақаси финалида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, агар АГМК ОЧЛ плей-офф босқичидан ўта олса ОФК кубогида "Насаф" иштирок этади. Агар АГМК ОЧЛ плей-офф босқичида мағлуб бўлса Олмалиқ клуби ОФК кубогида қатнашади.

ОФК кубоги-2021
Марказий Осиё
"Е" гуруҳи

Жой – Бишкек, Қирғизистон
"Равшан" (Тожикистон)
"Дордой" (Қирғизистон)
"Ахал" (Туркманистон)


"F" гуруҳи
Жой – Душанбе, Тожикистон

АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон)
"Олтин Асир" (Туркманистон)
"Хўжанд" (Тожикистон)
"Алай" (Қирғизистон)

1-тур
14 май (жума)

АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон) – "Алай" (Қирғизистон)
"Олтин Асир" (Туркманистон) – "Хўжанд" (Тожикистон)

2-тур
17 май (душанба)

"Алай" (Қирғизистон) – "Олтин Асир" (Туркманистон)
"Хўжанд" (Тожикистон) – АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон)

3-тур
20 май (пайшанба)

АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон) – "Олтин Асир" (Туркманистон)
"Хўжанд" (Тожикистон) – "Алай" (Қирғизистон)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика