UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  0 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  35 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Биринчи таймда "Насаф"га қарши яхши ўйнадик" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Биринчи таймда "Насаф"га қарши яхши ўйнадик"

ОФК кубогининг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олой" (4:0) учрашувидан кейин "Олой" бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйиндан олдин бугунги рақибимиз кучли эканлигини таъкидлагандим, биринчи таймда ўйинимиз яхши чиқаётганди, аммо иккинчи таймда ҳимоядаги ўзимиз қилган хатолардан кейин иккита гол ўтказдик. Такрорлайман "Насаф" кучли жамоа.

Таркибимизда кўп футболчилар ёш ва бундай даражадаги халқаро мусобақада биринчи бор ўйнашди. Тўпни ўзимизда сақлаб туришга уриндик, ҳаракат қилдик, аммо ҳисоб йирик бўлганди. Мана шундай ўйинлар орқали тажриба тўпланади. Сўнгги йилларда "Олой" ОФК кубогида иштирок этиб келаётганди, аммо бу йилги таркибимиз янгиланди ва буткул янги жамоага айланди. Мана шу майда деталлар ҳисоб йириклашиб кетишига сабаб бўлди.

Биринчи таймда футболчиларим барча кўрсатмаларни бажаришга уринишди. Иштиёқ ва ҳаракат эвазига яхши ўйнадик. Аммо бундай ўйинларда тажриба тўпланади. Биринчи таймда "Насаф" ҳужумлар қилди, гол уришга уринди, биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Голга сабаб бўлган иккита хатодан кейин йигитлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди ва натижа шундай бўлди", - дейди Нўъмонжон Юсупов.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика