UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  22 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 2-тури доирасида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Жамоа қўшниларга қарши беллашувдан сўнг тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 18:30да бошланди.


Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Хўжанд" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди.  Қизиғи, "Олой" билан ўйиндан кейинги тикланиш машғулотида Марко Станоевич ва Ойбек Бозоров оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборишганди. Ўшанда Бозоровнинг "еб қўйгани" лавҳасини ижтимоий тармоқларимизда чоп этгандик. Кўринишидан Ойбек ўша кун учун аламини олишга қасд қилган экан. Бу сафарги тикланишда Бозоровнинг ўзи Суҳроб Нуруллоев ва Шерзод Насруллаевларни "очкосидан" олди. Ҳар икки вазиятни видеога олишга углурдик. "Насаф"нинг машғулотидан лавҳани сал туриб чоп этамиз. Рўзиқул Бердиев шогирдларининг "Хўжанд"га қарши ўйиндан кейинги тикланиш машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов, Душанбедан махсус


Рўзиқул Бердиев шогирдларининг "Хўжанд"га қарши ўйиндан кейинги тикланиш машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика