UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  5 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  38 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Хўжанд" билан ўйинга тайёргарликни қувноқ кайфиятда бошлади Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Хўжанд" билан ўйинга тайёргарликни қувноқ кайфиятда бошлади

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 1-тури доирасида Қирғизистоннинг "Олой" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Кеча жамоа тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 20:00да бошланди. Қизиғи, футболчилар майдонга тушиб келган заҳоти кучли шамол бошланди. Бир зумда қум ва тупроқ зарралари осмонга кўтарилди, трибуналарда бир кун олдинги ўйиндан қолган қоғоз бўлаклари ва пакетлар "учишни" бошлади.

Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Олой" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди ва тўп ҳам иккита бўлди. Шуни қўшимча қилиб кетмоқчиман, ана шу жараёнда Акмал Мозговой Марко Станоевичнинг, Умар Эшмуродов эса Ойбек Бозоровнинг "очкосидан олди" (тўпни оёқлари орасидан ўтказди). Айниқса, Бозоров "еб қўйганидан" кейин уни тўплар билан нишонга олишди. 


 


FK Khujand

Кубок АФК. Группа F . 2-тур

17/05/2021, 21:05

3
:
0
Тугади

Насаф Карши

45'
90'

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика