UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

МАҚОЛА. ОФК кубоги-2011 қаҳрамонлари. Улар ҳозир қаерда? Янгиликлар

МАҚОЛА. ОФК кубоги-2011 қаҳрамонлари. Улар ҳозир қаерда?

Хабарингиз бор, 5 ноябрь куни “Насаф” клуби ОФК кубоги финал баҳсида Баҳрайннинг “Ал Муҳаррак” жамоасига қарши майдонга тушади.

 Мазкур муҳим ўйин олдидан “Насаф”нинг 2011 йилдаги тарихий ғалабасига қайтамиз. Ўшанда ғолиблик сари етаклаган футболчиларнинг орадан ўн йил ўтиб, нима иш билан шуғулланаётганига эътибор қаратамиз. 

Мурод Зуҳуров (“Бунёдкор-2” дарвозабонлар мураббийи)

Зуҳуров ўша йили “Насаф” сафида ёрқин ўйинлар ўтказган. Анатолий Демьяненко икки устун қўриқчиси сифатида айнан Муродни танлаган ва унга имконият тақдим қилган. У ОФК кубоги доирасида ўша йили 12та учрашувда майдонга тушган. “Насаф”дан кетганидан кейин у “Бунёдкор” клубида бир неча мавсум давомида тўп тепди. Икки йил олдин бутсаларини михга илишга қарор қилди. Ҳозирги кунда у “Бунёдкор-2" жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)

“Машъал” академиясидан чиқиб, ишончли ўйинлари билан “Насаф”га йўл олган Элдор ОФК кубоги-2011да иккинчи рақамли дарвозабон сифатида қайд этилганди. Гуруҳ босқич 6-тури доирасида Қаршида кечган “Ал-Тилол”га қарши (7:1) баҳсда Суюнов 68-дақиқада Зуҳуров ўрнига майдонга тушган. Бу унинг мазкур турнирдаги ягона баҳси сифатида қайд этилган. Бугунги кунда миллий терма жамоамиз дарвозабони. 2017 йил иккинчи даврасидан бери эса Тошкетнинг “Пахтакор” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Михаил Наумов ("Шўртан" дарвозабонлар мураббийи)

Наумов ўшанда “Насаф” иштирокида мазкур турнирда бирорта учрашувда майдонга тушмаган. Қайдномага киритилган бўлса-да, украиналик мутахассис Михаилга имконият бермаган. Бугунги кунга келиб Михаил Наумов "Шўртан" жамоаси дарвозабонлар мураббийи ҳисобланади. Ундан аввал Наумов "Насаф"да ҳам фаолиятини давом эттирганди.

Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)

Аъзамов 2011 йилги мусобақада жуда ёш бўлган ва асосий таркибда ўз жойига эга бўлмаган. Украиналик мутахассис асосан ёши катта ҳамда тажрибали ҳимоячиларга кўпроқ имконият берган. Мусобақанинг ярим финалида “Ал-Виҳдат”га қарши ўйинда у асосий таркибда майдонга туширилган. Кейинчалик “Насаф” етакчисига айланган Аъзамов 2017 йилда “Пахтакор”га кўчиб ўтган. Шундан буён у “шерлар” сафида тўп тепиб келмоқда. 

Асрор Алиқулов (“Шўртан” бош мураббийи)

Демьяненко Асрор Алиқуловга мусобақада 4та ўйин ўтказишига имконият берган. Ўшанда 32 ёшли Алиқулов ўз тажрибаси билан ёшларга кўмаклашган. Кейинчалик “Насаф”дан сўнг бир неча клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи 2016 йилда бутсаларини михга илди. Шундан сўнг у мураббийлик соҳасига қадам ташлади. Ҳозирда Ғузорнинг “Шўртан” клуби бош мураббийи ҳисобланади. 

Мақсуд Каримов (“Хоразм” клуби бош директори)

Мусобақа давомида 12та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урган Мақсуд Каримов Демьяненконинг ишонган футболчиси эди. Турнир давомида айнан Каримов ҳимояда жуда ишончли ва тартибли ўйнади. “Насаф”даги ёрқин мавсумларидан сўнг у “Қизилқум”да ҳам бир муддат фаолият кўрсатди. Ҳозирга келиб Мақсуд Каримов “Хоразм” клуби бош директори лавозимида меҳнат қилмоқда. 

Жаҳонгир Жиямуродов (Янгиер ФММ мураббийи)

Бош совринни қўлга киритилишига улкан ҳисса қўшган футболчилардан бири – Жаҳонгир Жиямуродов бўлади. Мусобақа давомида 10та учрашувда иштирок этган. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида пенальтидан гол урган. Кейинчалик у “АГМК” ва “Машъал” жамоаларида ҳам бир муддат тўп тепган. Бутсаларини михга илганидан сўнг “Зомин” клубини бошқарди. Кейинчалик Тошкент вилоятининг “Рубин” клубида ҳам ишлади. Ҳозирда у Янгиер футбол маҳорат мактабида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Боян Малишич (жамоасиз)

Ҳимояда жуда ишончли ўйнаган Боян 2011 йилги муваффақиятга муносиб ҳисса қўшган. Шунингдек, “Насаф” Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига ҳам сазовор бўлган. Кейинчалик Малишич Сербия, Гонгконг, Филиппин ва Индонезия клубларида тўп тепган. Ҳозирда 37 ёшли футболчи бирорта жамоада кўриниш берганича йўқ. Балки у ҳам тез орада фаолиятини тугатиб, мураббийлик соҳасига қадам ташлаши мумкин.

Артём Филипосян (“Муангкан Юнайтед”, Таиланд)

“Машъал”да тарбия топган Филипосян “Насаф”га йўл олганди. Турнир давомида у олтита учрашув ўтказган ва қаршиликларнинг ғалабаларига ҳисса қўшган. “Насаф”дан кетганидан сўнг у бир нечта клублар шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик Таиланднинг “Прачуап”да тўп тепди. Индонезияда ҳам бир муддат ўйнади. Ҳозирда 33 ёшли Таиланднинг 2-лигаси “Муангкан Юнайтед” шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Ботир Қораев (“Насаф” спорт директори)

Рўзиқул Бердиевдан кейин клубнинг асосий ролни Ботир Қораев бажарган.  2011 йил тарихий ғалабада у 10та жамоасини сардор сифатида майдонга олиб тушган. Кейинчалик фаолиятини Ғузорнинг “Шўртан” клубида тугатган Қораев “Машъал”да ёрдамчи мураббий лавозимида меҳнат қилди. Ҳозирга келиб эса у “Насаф” спорт директори лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Аҳрол Рисқуллаев (ҳакам)

Мусобақада атига битта учрашувда майдонга тушган Аҳрол Риқсуллаев асосан захирада қолдирилган. Ички чемпионат ўйинларида ҳам мураббийлар штаби Рисқуллаевни асосий таркибга киритмаган. Кейинчалик у “Динамо”да ўйнади. Бугунги кунда у ҳакамлик соҳасида фаолият кўрсатмоқда. Халқаро майдондаги учрашувларга ҳам чақирув олмоқда. 

Лутфулло Тўраев (“Бунёдкор”)

Лутфулло “Насаф”нинг ОФК кубоги учрашувларида 12та баҳсда майдонга туширилган ва у 4 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўша пайтлари Тўраев “Насаф”нинг ишонган футболчиларидан бири ҳисобланарди. Кейинчалик “Локомотив”да тўп тепди. Шунингдек, Малайзиянинг икки клубида ҳам бир муддат ўйнади.  Ҳозирда у “Бунёдкор” клубида фаолият юритмоқда. Ҳалигача у майдонда кенг кўламдаги ишларни бажаришда давом этмоқда. 

Фозил Мусаев (“Турон”)

“Машъал”да порлаган ҳолда “Насаф”га ўтган яна бир иқтидор эгаси бўлган Фозил Мусаев ОФК кубогида 4та учрашувда иштирок этган. Демьяненко таркибда кучли рақобат туфайли унга доимий равишда имконият бера олмаган. Кейин у “Бунёдкор”да тўп тепди. Қатар ва Эрон клубларида ҳам фаолият юриб келди. Орада “Локомотив”да ҳам бир муддат ўз омадини синаб кўрди. Хуллас, у бугунги кунда Суперлига дебютанти “Турон” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Самандар Шодмонов (фаолиятини тугатган)

Қашқадарёлик ярим ҳимоячи ўша мусобақа давомида 1та учрашувда иштирок этган. Чорак финал босқичида “Ал Файсали”га қарши ўтказилган баҳснинг 87-дақиқасида захирадан майдонга туширилган. Ундан кейин у “Машъал”, АГМК, “Қизилқум” ва “Шўртан” жамоаларида ҳам фаолиятини давом эттирди. Бугунги кунда Самандар Шодмонов футболчилик фаолиятини якунлаган.

Артур Геворкян (фаолиятини тугатган)

Ўзбек футболида ўйнаган энг яхши легионерлардан бири шубҳасиз Артур Геворкян бўлиб, у “Насаф”да ёрқин дамларини ўтказган. ОФК кубогида ажойиб ўйнаган ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган Артур “Насаф”дан кейин “Қизилқум”да тўп тепди. Индонезияда ҳам бир муддат ўйнаганидан сўнг юртига қайтиб, “Ахал” шарафини ҳимоя қилганди. Ҳозирда у фаолиятини тугатган. 

Мирзакамол Камолов (фаолиятини тугатгган)

Тезкорлиги ва қанотларда уюштирадиган рейдлари билан танилган Мирзакамол Камолов ўша мавсумда ОФК кубогида 6та учрашувда иштирок этди. Кейинчалик “Насаф”да бир неча мавсум ўйнаганидан сўнг фаолиятини бошқа клублар сафида давом эттирди. Фаолиятини охирги йилларини эса “Машъал”да ўтказди. 

Илҳом Юнусов (Самарқанд ФА техник директор)

Майдонда тезкорлиги ва кескин курашлардан ўзини олиб қочмаслиги билан танилган Юнусов бугунги кунда болалар футболида меҳнат қилмоқда. Қолаверса, Самарқанд фаҳрийлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. “Насаф”дан кетганидан сўнг “Қизилқум”да тўп тепди. Сўнгги жамоаси Самарқанднинг "Динамо"си бўлди. Айни пайтда Самарқанд футбол ассоциациясида техник директор лавозимида фаолият олиб бормоқда. 

Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”)

Майдон марказидаги ишончли ўйинлари туфайли Демьяненконинг услубига мос тушарди. Эркин Бойдуллаев “Насаф”да ёрқин дамларини ўтказган. Кейинчалик “Қизилқум”да бир муддат ўйнаганидан сўнг АГМКдан тушган таклиф биноан жамоасини алмаштирди. Олмалиқликлар сафидаги ишлари юришмаган кўринади, яна “олтин изловчилар” сафига қайтишга қарор қилди. Ўтган мавсум иккинчи даврасидан буён навоийликлар сафида ҳаракат қилмоқда.  

Андрей Переплёткинс (фаолиятини тугатган)

“Насаф”да ажойиб ўйнаган легионерлардан яна бири шубҳасиз Переплёткинс ҳисобланади. “Саутгемптон”, “Дерби Каунти” каби жамоаларда ўйнаган латвиялик футболчи “Насаф”дан кейин асосан ўзининг мамлакатида тўп тепди. 2017 йилда эса бутсаларини михга илди. Ҳозирда у мураббийлик соҳасига қадам ташлаган. Дарвоқе, у ОФК кубогида 10дан ортиқ  баҳсда майдонга тушиб, 4 бор гол урган.

Илҳом Шомуродов (фаолиятини тугатган)

Вақтида ажойиб ҳужумчи сифатида танилган Илҳом Шомуродов жароҳатлар туфайли фаолиятини эрта якунлаган. Тарихий ғалаба қўлга киритилган мавсумда у 9та учрашувда 3 маротаба тўп киритганди. 

Кенжа Тўраев ("Насаф" академиясида мураббий)

Иқтидорини тўлиқ кўрсата олмаган Кенжа фаолиятини жуда эрта тугатди. ОФК кубогини қўлга киритилган мавсумда у атига 3та учрашувда захирадан майдонга туширилган. Қолаверса, ички чемпионат доирасидаги баҳсларда ҳам майдонга деряли туширилмаган. Кейинчалик “Машъал” ва “Шўртан”да ҳам фаолиятини давом эттирди. Ҳозирда у "Насаф" академиясида ишламоқда.

Зафар Полвонов (АГМК)

Полвонов эса икки учрашувда майдонга тушган эди. У вақтда “Насаф” ҳужум чизиғида рақобат туфайли украиналик мутахассис Зафарни захирада қолдирарди. Ҳозирга келиб Полвонов АГМК клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 36 ёшни қаршилаган футболчи ҳозирча фаолиятини тугатиш борасида ўйлаганича йўқ. 

Носирбек Отақўзиев (Фарғона ФА вице-президент)

“Наcаф” сафида ОФК кубогида 10та учрашувда майдонга тушиб, 5 маротаба тўп киритган эди. Отақўзиев ўша мавсумда Бошкович билан яхши тандем ҳосил қилган эди. Кейинчалик у “Қўқон-1912” сафида ўйнади ва фаолиятини шу жамоада тугатди. Ҳозирги кунда эса Фарғона вилояти футбол ассоциациясининг вице-президенти лавозимида меҳнат қилмоқда. 

Шуҳрат Мирхолдиршоев (Наманган ФА вице-президент)

Ўзбекистон чемпионатининг энг кучли ҳужумчи бўлган Мирхолдиршоев “Насаф”да асосан захирада қолиб кетганди. “Аждарлар”дан кетганидан сўнг у “Андижон”да ўйнади ва фаолиятини шу ерда тугатди. Кейинчалик “Навбаҳор” ёшлар жамоасида ишлади. Ҳозирда эса вилоят футбол ассоциациясида вице-президент лавозимида меҳнат қилмоқда. 

Иван Бошкович (мураббий)

ОФК кубоги-2011 тўпурари айнан Иван Бошкович бўлгае ва у турнир давомида 10та гол муаллифига айланганди. Бош билан ўйнаш бобида у ажойиб ҳаракатланишини кўрсатганди. Бошкович “Насаф”дан кетганидан сўнг бир нечта жамоаларда ўйнаган бўлса-да, у қадар сермаҳсул ўйнамади. Кейинчалик у юртимизга ташриф буюрди ва “Бунёдкор” академиясида бир муддат ишлади. Ҳозирда Тошкент вилояти иккинчи лигаси иштирокчиси “Бунёдкор”да мураббийлик қилмоқда.

Азамат Алланиёзов (“Арал Самали”)

ОФК кубогида бирорта учрашувда майдонга тушмаган Азамат Алланиёзов ҳозирда “Арал Самали” шарафини ҳимоя қилмоқда. “Насаф”дан кейин у бир нечта клублар шарафини ҳимоя қилган бўлса-да, тўпурарлик махоратини намоён эта олмади. 

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика