UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  13 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  15 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

ОФК ижроия қўмитаси йиғилишига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади Янгиликлар

ОФК ижроия қўмитаси йиғилишига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади

Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг Россияда жаҳон спортидаги энг нуфузли мусобақаларидан бири - футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан айни кунларда жаҳон футбол амалдорлари, футбол юлдузлари ва мураббийлари Россия пойтахти Москва шаҳрида жам бўлишган.

Шу қаторда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турибди. МОҚ раҳбари Япониядан тўғри Москвага етиб борди. Бугун Умид Аҳмаджонов у ерда Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа билан учрашди.

Дўстона рухда ўтган норасмий учрашувда томонлар 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига кўрилаётган тайёргарлик юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, Шайх Салмон ўзбек футболида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва бунинг учун Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик изҳор қилди. Ана шундай янгиликларни, ислоҳотларни бундан буён ҳам давом эттирилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Салмон Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси йиғилишини шу йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Демак, музокаралар якунига кўра навбатдаги муҳим йиғилишга Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов 12-13 июнь кунлари бўлиб ўтадиган FIFA Конгрессида иштирок этади. Шунингдек, 14 июнь куни Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини - Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувни "Лужники" стадионидаги мартабали меҳмонлар ложасидан кузатиб боради.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика