UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  25 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  9 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  3 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди Янгиликлар

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди

ОФК расмий сайти бу мавсум Европада ўзини кўрсатган осиёлик футболчилар ҳақида мақола чоп этди.

Ушбу мақолада 6 нафар футболчига алоҳида эътибор қаратилди ва улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор. Сайт Шомуродов ҳақида шундай ёзган: 

"Европада бешинчи мавсумини ўтказган Элдор Шомуродов йил бўйи мухлислар диққат марказида бўлди. 2020 йил Италияга кўчиб ўтган моҳир ҳужумчи А серияда ҳаракат қилган Илёс Зейтуллаевдан сўнг иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди".

"Унинг "Женоа"даги ўйинлари "Рома" устози Жозе Моуриньони ўзига тортди ва Элдор Римга йўл олди. 27 ёшли футболчи гарчи "Рома" сафида кам майдонга тушган бўлса-да, ҳар ҳолда мавсум мобайнида 39та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди. У УЕФА мусобақасида ғолибликни қўлга киритган дастлабки ўзбек футболчиси бўлди". 

Мазкур рўйхатдан шунингдек, Даичи Камада (Япония - "Айнтрахт" (Германия), Сон Хёнг Мин (Жанубий Корея - "Тоттенхэм" (Англия), Меҳди Тареми (Эрон - "Порту" (Португалия), Айдин Хрустич (Австралия - "Айнтрахт" (Германия) ва Кйого Фурухаши (Япония - "Селтик" (Шотландия) каби футболчилар ҳам жой олган.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика