UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

ОФК 6та муҳим баҳсни келтирди, улар орасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони ҳам бор Янгиликлар

ОФК 6та муҳим баҳсни келтирди, улар орасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони ҳам бор

Маълумки, 14 ноябрь куни Осиё қитъаси бўйлаб ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом эттирилади.

ОФК расмий сайти эртага бўлиб ўтадиган ўйинлар орасида 6та беллашувга алоҳида эътибор қаратди. Ушбу учрашувлар орасидан Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси ҳам жой олган. Эртанги ўйинни ҳар икки жамоа учун нақадар муҳимлигини айтишга ҳожат бўлмаса керак. 

Қуйида ОФК алоҳида эътибор қаратаётган ўйинларни келтириб ўтамиз. 


"A" гуруҳи. Сурия - Хитой

Дубай. "Ал Мактум" стадиони. 19:00 

Сурия мамлакатдаги нотинч вазият туфайли уй учрашувларини Дубайда ўтказишига тўғри келяпти. Эртага Хитойга қарши кечадиган баҳс ҳам БААнинг энг чиройли шаҳрида ташкил этилади. Гуруҳда Сурия термаси 9 очко билан биринчи ўринни кетяпти, Хитой эса 7 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 


"B" гуруҳи. Иордания - Австралия

Амман. "Қирол Абдуллоҳ II" стадиони. 21:00 

Шу йил ўтказилган Осиё Кубогида ҳар икки жамоа битта гуруҳда жой олган бўлиб, Иордания 1:0 ҳисобида Австралияни мағлуб этганди. Мана энди ЖЧ саралаш босқичида ҳам бу жамоалар ўзаро кураш олиб боради. Гуруҳда Австралия 9 очко билан биринчи, Иордания эса 7 очко билан иккинчи ўринда боряпти. 

 

"C" гуруҳи. Ироқ - Эрон

Амман. "Амман халқаро стадиони". 19:00 

Бунгача уй учрашувларини ўз майдонида ўтказган Ироқ Эронга қарши беллашувни бетараф майдонда ўтказади. Бунга сабаб Ироқда юз берган нотинч вазиятлар. Бетараф майдон сифатида Иордания танланди. Агар Ироқ зафар қучса Эрондан тўрт очко илгарилаб кетади. 


"D" гуруҳи. Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 17:00 

Фаластинга қарши мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси кейинги иккита баҳсни ғалаба билан якунлади. Навбатдаги беллашувда ҳам устунлик Ўзбекистон терма жамоаси томонида кўриняпти, чунки бу жамоа ўз уйида тўп тепади. Шунга қарамай Саудия Арабистонидан ҳар нарса кутиш мумкин.

 

"G" гуруҳи. Вьетнам - БАА

Ханой. "Май Дин" халқаро стадиони. 18:00 

БАА терма жамоаси аввалги турда кутилмаганда Таиландга ютқазиб қўйди. Энди бу жамоа сафарда Вьетнам билан куч синашади. 7 очко тўплаб иккинчи ўринда бораётган Вьетнам ўз майдонида анча кучли футбол намойиш этади. БАА яна ютқазгудек бўлса, жуда қийин аҳволда қолади. 


"H" гуруҳи. Ливан - Жанубий Корея

Бейрут. "Спортс Сити" стадиони. 18:00 

Жанубий Корея Ливанга гуруҳ пешқадами сифатида ташриф буюради. Жанубий Корея биринчи ўринда бораётгани билан Ливанда атиги бир очко олдинда. Бу эса эртанги баҳс шиддатли кечишини кўрсатяпти. Яна шуниси маълумки, Ливан доим ўз майдонида кучли футбол намойиш этади.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика