UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  2 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

ЎФФ вилоятларда U-10/18 терма жамоаларини шакллантиради Янгиликлар

ЎФФ вилоятларда U-10/18 терма жамоаларини шакллантиради

Ёшлар футболига бўлган эътиборни кескин суръатда ошириш мақсадида ЎФФ Ўзбекистон ҳудудидаги барча вилоятларга бўлган эътиборни оширади.

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан ташкилотда "ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси" янгидан тузилди. Болалар спортида фаолият олиб бораётган Маъмур Саидқосимов мазкур бошқармага раҳбар этиб тайинланди. Айни пайтда бошқарма томонидан вилоят футбол федерацияларига 2018 йилда барча вилоятларда U-10, U-14, U-16, U-18 терма жамоаларини шакллантириш ҳақида кўрсатма юборилган. Унга кўра, энди ҳар бир вилоятда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар шакллантирилади. Натижада ЎФФ барча ёшдаги терма жамоалар футболчиларини кўп йиллар давомида кузатиб бориш имконига эга бўлади. 

Шунингдек, вилоят футбол федерациялари энди ҳудудий лигаларни йўлга қўйган ҳолда олий лига ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаби тарбияланувчилари учун мусобақани йўлга қўйишлари лозим бўлади. ОФК талабига кўра, 18 ёшдаги Республика чемпионати 5та ҳудудда, 14 ва 16 ёшли футболчилар 7та ҳудудга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб борадилар. 10 ёшли футболчилар эса шаҳар фестивалларида қатнашиб туришлари кифоя. Энди олий ва биринчи лигадаги ҳар бир жамоанинг болалар футболида ўз тарбияланувчилари бўлиши шарт сифатида белгилаб қўйилади. 

Режага кўра, ҳар бир вилоятнинг 10-18 ёшли футболчиларидан иборат терма жамоалари шаклланади. Бу эса ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббийи сараланган футболчилар ичидан, яхшиларни элаклаб олиш имконини беради.

19 ёшдан ошган аксарият футболчилар учун энди ёшлар лигасига кенг йўл очилади. Шунингдек, биринчилардан бўлиб Тошкент шаҳрида 2018 йилдан эътиборан U-17 ва U-19 чемпионатлари старт олад. Шу кунгача болалар чемпионатидан иккинчи лига ўртасидаги тафовут пайдо бўлгани учун кўплаб истеъдод эгалари ўз фаолиятларини эрта якунлаб бораётган эдилар. Шунингдек, ЎФФнинг махсус дастури асосида ёшни кичрайтиришга қарши жиддий кураш олиб борилади.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика