UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  2 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  17 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  14

ЎФФ рахбаридан «Локомотив» ФКга қутлов келди Янгиликлар

ЎФФ рахбаридан «Локомотив» ФКга қутлов келди

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги Ўзбекистон кумуш медаллари соҳиби – «Локомотив» ФКга табрикнома юборди.

«Локомотив» футбол клуби маъмуриятига

Ўзбекистон футбол федерацияси «Локомотив» футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2013 йилги олий лига мусобақаларида ажойиб иштирок этган ҳолда мусобақанинг кумуш медалларга сазовор бўлганлиги муносабати билан самимий табриклайди.

2013 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли кечди.

Ўтган йили сўнгги тургача давом этган интрига, бу йил ҳам охирги тургача сақланиб қолди. Фарқи шундаки, 2013 йилги чемпионлик пойгасида 3 та жамоа фаол кураш олиб борди. Чемпионлик пойгасида йил сайин тажриба тўплаётган «Локомотив» ўз тарихида биринчи кумуш медалларни қўлга киритди.


Умид қиламанки, «Локомотив» ютуқлар пиллапоясида бугунгидек, юқори илдам кўтарилишда давом этиб, 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида яхши иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Кумуш медаллар муборак бўлсин!

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти М.З.Усмонов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика