UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  0 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди Янгиликлар

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди

Бугун, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада жараённи онлайн кузатиб бориш мумкин. 



ЯНГИЛАШ


Шу билан ЎФА навбатдаги ҳисобот сайлов конгресси якунига етди.


Абдусалом Азизов: "Аввало яна 4 йил муддатга сайлаганинглар учун барчага раҳмат айтаман. ОФК ва ФИФА ёрдамида футболимиз ривожланиши учун ишладик. Аммо миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ишимизда камчиликлар борлиги кўриниб қолди. Олдимизда Париждаги Олимпиадага чиқиш вазифаси турибди. 2026 йилги мундиалга ҳам чиқиш Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар олдига вазифа қилиб қўйилди. Бундан ташқари миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, жамоалар атрофидаги қинғирликларни йўқотиш керак.


ЎФА Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига қуйидагилар сайланди:
Миробидова Эдита Лукмановна
Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
Исоқов Тўлаган Улмасович
Усманов Жахангир Мираброрович


ЎФА вице президенти лавозимига 6 нафар номзоддан 5 нафари ўз номзодини қайтиб олган. Фақатгина бир номзод Икрамов Азизбек Исроилович қолган. Унга бир овоздан овоз беришди ва Икрамов Азизбек Исроилович ЎФА вице президенти этиб сайланди. Яна бир вице президент кейинги сайловда сайланади.

Ҳисобот-сайлов конгресси раиси Хабибулла Мирзаханов маълумот бермоқда:

"45та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сурган, 42та аъзо ташкилот эса ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини илгари сурган. Шу боис Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматовни яна бир бор ўз лавозимларига қайта сайланганлари билан табриклайман", - дейди Хабибулла Мирзаханов.


14:55. Аваз Максумов Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирмоқда.


ЎЗБEКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНГРEССИ КУН ТАРТИБИ:
I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.
II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.
III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.
IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш.


14:46. Тадбирни ЎФА Бош котиби Аваз Максумов очиб бермоқда

14:40. ЎФА фаолиятига оид ролик намойиш этилмоқда

14:38. Абдусалом Азизов бошчилигидаги ЎФА раҳбарияти МОҚ анжуманлар залига кириб келди.

Рейтинг: -57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика