UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  12 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди Янгиликлар

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди

Aйни кунларда ЎзПФЛ Бош директори в.б. Диёр Имомхўжаев ҳамда ЎФА техник директори Сергей Арслонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

ЎФA ҳамда ЎзПФЛ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш, хусусан “Арал” футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ва унинг келаси мавсумда истисно тарзида Про лигада иштирок этиши масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Жумладан, “Турон” стадионининг бугунги кундаги ҳолати, келгусида “Арал” футбол клубига бириктирилиши режалаштирилаётган объектлар, клубга янги қароргоҳ қуриш масаласи, клубнинг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича режалар билан танишилди.

Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев ҳамда Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов қабулида бўлиб, “Арал” футбол клуби пойдеворини мустаҳкамлаш, клубни босқичма-босқич замонавий кўринишга келтириш масалаларини муҳокама этди. Бу борада ишчи гуруҳ хулосалари тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика