UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  6 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11

ЎФА ва ПФЛ коррупцияга қарши! ПФЛ Спорт бўлими ходими таъмагирлик қилгани учун қўлга олинди Янгиликлар

ЎФА ва ПФЛ коррупцияга қарши! ПФЛ Спорт бўлими ходими таъмагирлик қилгани учун қўлга олинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ўзбек футболида коррупция, порахўрлик ва таъмагирлик каби иллатларни йўқотиш ва уларга қарши курашиш йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Мана шундай ноқонуний ҳаракатлар билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш мақсадида мунтазам равишда текширув ишлари амалга оширилмоқда. Ана шундай текширув ишлари натижасида ПФЛ Спорт бўлими мутахассиси Родион Кондратьев таъмагирлик билан шуғулланаётгани маълум бўлди.


У Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Ёшлар Иттифоқи"нинг "Иттифоқ" жамоасини Про-лиганинг "В" лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Бу ҳақида хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказди. Ана шу тадбир натижасида бугун Родион Кондратьев Ўзбекистон Давлат Косерваториясининг ёнида 1 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасида жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.


Эндиликда Родион Кондратьев ўз қилмиши учун қонунда белгиланган тартибда жавогарликка тортилади. Шунингдек, Родион Кондратьев билан биргаликда мана шундай таъмагарликка қўл урган жиноий шериклари ҳам қонун олдида жавоб беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу ҳолат мана шундай нопок мақсадларни кўзлаб юрган бошқа шахсларга ҳам ибрат бўлишига умид билдириб, кимки порахўрлик, таъмагирлик каби иллатлар орқали ўзбек футболи ривожига тўсқинлик қилишга уринадиган бўлса, қонунда белгиланган қатъий жазога тортилиши бўйича огоҳлантиради.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика