UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  3 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

ЎФА уч нафар ҳакам Жасур Мухторов, Темур Тўхтасинов ва Аскер Наджафалиевни жиддий жазолади Янгиликлар

ЎФА уч нафар ҳакам Жасур Мухторов, Темур Тўхтасинов ва Аскер Наджафалиевни жиддий жазолади

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Инспекция томонидан ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган бир қатор футбол ҳакамлари аниқланди.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган 10 нафардан ортиқ футбол ҳакамлари, профессионал футбол клубларининг мураббий ва расмий шахслари бўйича маълумотлар, тегишли футбол учрашувлари қайдномалари, инспекторларнинг футбол учрашувлари бўйича ҳисоботлари, ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациялари, тегишли футбол учрашувларидаги шубҳали эпизодлар акс этилган видеоматериаллар ЎФA Этика қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Тақдим этилган маълумотлар бўйича жорий йилнинг 17 ва 25 ноябрь кунлари ЎФА Этика қўмитасининг йиғилишлари бўлиб ўтди ва тегишли тартибда ЎФА Этика қўмитасининг 04/2020, 05/2020 - сонли қарорлари қабул қилинди.

Уларга кўра:
1. ФИФA, ОФК ҳаками Ж.Й.Мухторов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 5 (беш) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди ҳамда 90 000 000 (тўқсон миллион) сўм жаримага тортилди.

2. ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Тўхтасинов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 2021 йилги футбол мавсумида ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм жаримага тортилди;

3. ЎФА Бош ҳаками А.С.Наджафалиев ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясига асосан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси билан ҳамкорлик қилганлиги ва ОФК Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётганлиги, таҳсил жараёнида энг яхши кўрсаткичларни қўрсатаётганлигини инобатга олиб, бироқ ЎФA интизом кодексининг 5.42. бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортилди.

Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар, ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика