ЎФА томонидан ёш ҳакамлар учун семинар ташкил этилди
18 май 2019 16:10
Янгиликлар
ЎФА томонидан ёш ҳакамлар учун семинар ташкил этилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳакамлар малакасини ошириб бориш, ёш ҳакамларни катта мусобақаларга тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ёш ҳакамлар учун семинар ташкил қилинди. Семинар машғулотлари пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт базаси ва "Бунёдкор" академияси биноларида бўлиб ўтди. Семинарни тажрибали ҳакамлар Равшан Эрматов, Владислав Цейтлин ҳамда ҳакамлар назоратчилари Марат Исмоилов ва Арслон Ҳотамов олиб боришди.
Ёш ҳакамлар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Семинарда жами 31 нафар ёш ҳакамлар иштирок этишди. Бу каби семинарлар йил давомида мунтазам равишда ташкил этиб борилади.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар