UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

ЎФА Роналду таҳсил олган академия билан ҳамкорликни йўлга қўйди Янгиликлар

ЎФА Роналду таҳсил олган академия билан ҳамкорликни йўлга қўйди

ЎФА мамлакатимизда футболни ривожлантириш учун хорижий мамлакатлар футбол федерациялари, клублар ва академиялар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиб иш олиб боришга асосий эътиборни қаратмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари Санъат Шарипов ва Шарофиддин Ҳожиниёзов Португалиянинг "Спортинг" клубига ташриф буюриб, бу клуб билан ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олишди.

Жумладан, "Спортинг" клуби академияси директори Пауло Гомес ва клубнинг Спорт лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъули Диего Гома билан учрашув чоғида ЎФА мутасаддилари болалар футболини ривожлантириш ва мураббийлар малакасини ошириш мавзусида суҳбатлашишди. Шунингдек, ёзда мамлакатимизда "Спортинг" клуби футбол оромгоҳи ташкил этиши бўйича ҳам маслаҳатлашиб олинди.



"Спортинг" клуби академияси дунёга машҳур академия бўлиб, ўз вақтида бу ерда Луиш Фигу, Криштиану Роналду каби жаҳон юлдузлари, "Олтин тўп" соҳиблари таҳсил олишган. 2016 йил Европа чемпионлигига эришган Португалия терма жамоаси таркибидаги 23 нафар футболчининг 10 нафари "Спортинг" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Биз футболчилардан ўзининг ёшига мос стандартлар асосида меҳнат қилишни, машғулотлар олиб боришни талаб қиламиз. Биз 14-15 ёшли футболчидан ақлбовар қилмас ўйин кўрсатишни сўрамаймиз. Бу ёшда у ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш қила олмайди. Аммо бизнинг талаблар асосида меҳнат қилса, 20 ёшга бориб биз "тайёр маҳсулот" - топ-клублар эътиборини қозона оладиган футболчига эга бўламиз. Академиямиз тарбияланувчиси Криштиану Роналду бунга ёрқин мисол",- дейди клуб директори Пауло Гомес.



Диего Гома эса 7 йил давомида Қатарнинг машҳур "Aspire" академиясида фаолият олиб бориб, футболчиларни тайёрлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш бўйича катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширди. Қатар миллий терма жамоасининг яқинда БААда ўтган Осиё Кубогидаги муваффақиятида мазкур инсоннинг ҳам ҳиссаси катта деб айтиш мумкин.    

Музокаралар давомида Диего Гома ёзда мамлакатимизга ташриф буюриб, "Спортинг" клуби томонидан ташкил қилинадиган футбол оромгоҳида иштирок этиши бўйича келишиб олинди.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика