UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  5 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  22 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  13 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  402 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1

ЎФА раҳбарияти "Рома" вакили билан кўришди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти "Рома" вакили билан кўришди

Бугун ЎФА раҳбарияти ҳамда "International Management Group" компанияси ва Италиянинг "Рома" клуби вакили Карлос Перез ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Маълумки, мазкур компания спорт тадбирларини ташкил этиш, менежмент, маркетинг каби бир қатор йўналишларда дунёнинг етакчиларидан ҳисобланади. IMG бу борада кўплаб мамлакатлар ва клублар билан замонавий футболни ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилиб келади. 

Учрашув аввалида Карлос Перез мамлакатимизда кўплаб иқтидорли футболчилар мавжудлиги, улар жаҳон майдонларида ўзларининг истеъдодларини кўрсатиб келаётганлигини Элдор Шомуродов мисолида эътироф этди. 

ЎФА вакиллари юртимизда “Рома” клуби академиясини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш борасида фикр билдиришди. Шунингдек, ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар ҳамда мураббийларни Италияда малака ошириш ва тажриба алмашишини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Европада мавқеи юқори ҳисобланган “Рома” клубининг маркетинг тизимини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистонда татбиқ этиш таклифи илгари сурилди. 

Элдор Шомуродов каби етакчи футболчиларимизнинг хорижий клублардаги фаолиятига оид махсус фильмлар тасвирга олиш кераклиги, бу эса ёш футболчиларнинг мотивациясини ошириш, ўз устида ишлаш, профессионалликка интилиш, иродали бўлиб етишишларига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлади. 

ЎФА раҳбарияти Европанинг етакчи чемпионатлари ва клубларида Ўзбекистон брендини илгари суриш бўйича ўз таклифларини эшиттирди. Карлос Перез келажакда бу каби истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика