UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

ЎФА раҳбарияти Олимпиада олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Олимпиада олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Теглар :  Ўзбекистон U-23
Бир неча кунлардан сўнг Францияда 4 йилликнинг нуфузли мусобақаси — Олимпиада ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон У-23 терма жамоаси гуруҳ босқичида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашув ташкил этилди. Унда ЎФА, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирок этди. Жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Олимпиадани бутун халқимиз, хусусан, Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бориши айтиб ўтилди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилиши катта воқеа эканлиги, бироқ галдаги муҳим вазифа — ушбу мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда медаллар учун курашиш зарурлиги таъкидланди. 


"Ёшлик бу — имконият. Сизларни бутун халқимиз кузатиб турибди. Бор куч-ғайратингизни ишга солиб, муносиб иштирок этишингизга ишонамиз",- деди ЎФА президенти Абдусалом Азизов. 

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга  футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берди.

Учрашув якунида ушбу масъулиятли турнир олдидан жамоага яна бир бор омад тиладилар.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика