UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  0 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  8 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5

ЎФА қарор қабул қилди: "Навбаҳор" иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади Янгиликлар

ЎФА қарор қабул қилди: "Навбаҳор" иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда Coca-Cola Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “Пахтакор” учрашувида юзага келган тартибсизликлар масаласи кўриб чиқилди.

Қўмитага тақдим этилган маълумотлар, далиллар ҳамда видео-ёзувлар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига ҳалал берилгани аниқланди. Қолаверса, учрашувнинг сўнгида “Навбаҳор” футбол клуби мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, ЎзМТРКга тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлди.

Мавжуд далиллар ва кўрсатмалар атрофлича ўрганиб чиқилиб, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ишқибозларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4., 5.9-бандларига мувофиқ “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби Техник директори Мустафо Байрамов, дарвозабонлар мураббийи Павел Синелников стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани, жамоа маъмури Абдурауф Ғуломов учрашув якунида рақиб жамоа футболчилари майдонни тарк этаётган вақтда нопрофессионал тарзда уларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани учун уларга нисбатан футбол клуби томонидан ички интизом чорасини қўллаш тўғрисида “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига ёзма тақдимнома киритилди.

Ўз ўрнида, учрашув вақтида “Пахтакор” футбол клуби расмий шахслари томонидан техник зонани бир неча бор тарк этиб, стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари содир этилгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун “Пахтакор” футбол клубига нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилди.

Маълумот учун, "Навбаҳор" навбатдаги иккита уй ўйиннини "Турон" ва "Сурхон"га қарши ўтказади.



Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика