UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  49 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  13 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

ЎФА президенти бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди Янгиликлар

ЎФА президенти бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бўлимлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

"Унда ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи раҳбариятга тақдим этилди ва кейинги режалар муҳокама қилинди. 

Терма жамоалар бўлимига янги тайинланган мутахассис Усмон Тошев терма жамоаларни мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Ассоциация раҳбари ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада кучайтириш талабини қўйди. Болалар ва ўсмирлар футболидаги вазиятларни жиддий таҳлил этиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, турнирлар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, селекция ишларини юқори даражага олиб чиқиш борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, аёллар футболига ҳам алоҳида тўхталиб, ечимини кутиб турган масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилиш давомида футбол агентлари фаолиятини тартибга солиш, 2022 йилда ЎзПФЛ мусобақаларини юқори савияда ўтказиш, кейинги йилги регламентда клубларга қўйиладиган талаблар, хусусан, майдонларни ўйинларга тайёрлаш ва ташкилотчилик юзасидан тавсиялар берилди.

Абдусалом Азизов ҳар бир йўналиш бўйича ишларни тизимли ва сифатли ташкил этиш, ўзбек футболига ножўя таъсир қилувчи ҳолатларни йўққа чиқариш бўйича қатъий талаблар қўйди. Бўлимларнинг иш режалари кўриб чиқилиб, керакли тавсиялар берилди ва аниқ вазифалар белгиланди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика